Главная / Жахон / АКШ авиакомпанияси мусулмон йуловчилар камситилгани учун жарима тулайдиган булди
<

АКШ авиакомпанияси мусулмон йуловчилар камситилгани учун жарима тулайдиган булди

Фото: iStock

АКШ транспорт вазирлиги йуловчиларни тахкирлашни такикловчи федерал конунни бузганлик учун Delta Air Lines авиакомпаниясига 50 минг доллар жарима тулаш мажбуриятини юклади.

CNN телеканалининг хабар беришича, авиакомпания бундай жазога 2016 йилда унга карашли самолётдан 3 нафар мусулмон тушириб юборилгани учун тортилди.

Таъкидланишича, Париж-Огайо ва Амстердам-Нью-Йорк рейслари билан учмокчи булган мусулмон йуловчилар бошка йуловчиларда хавотир уйготган. Биринчи холда йуловчилардан бири мусулмон йуловчининг телефони экранида “Аллох” сузига кузи тушиб, тревога кутарган, иккинчи холатда эса мусулмон йуловчининг хатти-харакати шубха тугдирган.

Хавфсизлик хизмати томонидан утказилган кушимча текширувлар мусулмон йуловчилар томондан бирор-бир хавф солинмаганини тасдиклаганига карамай, иккала холатда хам самолёт сардорлари мусулмон йуловчилар “нокулайлик тугдирмокда” деб топиб, уларни рейсдан олишга карор килган. АКШ мутасадди идоралари фикрича, шу тарика компания сабабини тушунтирмаган холда ташишни рад этиб, йуловчиларнинг хукукларини бузган.

Ҳаққимизда

Яна маълумот

Business-Insider-USA-corona

Трамп администрацияси коронавирусга карши кураш учун давлат бюджетидан 1 млрд доллар олмокчи

АКШ президенти Дональд Трамп администрацияси коронавирусга карши курашиш учун Конгрессга давлат бюджети хисобидан кушимча маблаглар …