Главная / Жахон / АКШ Узбекистонни диний эркинлик буйича «Махсус кузатувдаги давлатлар руйхати»дан чикарди
<

АКШ Узбекистонни диний эркинлик буйича «Махсус кузатувдаги давлатлар руйхати»дан чикарди

АКШ давлат котиби Майкл Помпео томонидан эълон килинган хабарда айтилишича, Узбекистон диний эркинлик буйича «Махсус кузатувдаги давлатлар руйхати»дан (Special Watch List) чикарилди.

Фото: KUN.UZ

«Сунгги бир йил ичида хукуматлари эришган мухим, аник ютукларга асосланиб, Судан ва Узбекистон махсус кузатув руйхатидан чикарилганлигини эълон килишдан мамнунман. Уларнинг конунлари ва амалиётдаги жасоратли ислохотлари бошкалар учун урнакдир», – дейилади Майкл Помпеонинг хабарида.

Узбекистон 2018 йилда диний эркинлик буйича алохида хавотирдаги мамлакатлар руйхатидан чикарилди. Мамлакат 2006 йилдан бери ушбу руйхатда колиб келаётганди.

Хабарда айтилишича, АКШ диний эркинликнинг бузилиши сабабли Тожикистон ва Туркманистонни алохида ташвишга сабаб булаётган давлатлар каторига киритган.

Кора руйхатга Бирма, Эрон, Хитой, Шимолий Корея, Нигерия, Покистон, Саудия Арабистони ва Эритрея хам киритилган. Ушбу мамлакатлар 1998 йилги Халкаро диний эркинлик тугрисидаги конунга биноан «диний эркинликнинг мунтазам ва купол равишда бузилиши» туфайли алохида хавотирга сабаб булмокда, деди Давлат департаменти рахбари.

Россия, Комор ороллари, Куба ва Никарагуа махсус кузатув руйхатига киритилган, чунки ушбу мамлакатлар хукуматлари «диний эркинликни жиддий бузган», дея тушунтирди АКШ Давлат департаменти.

Помпеонинг хулоса урнида маълум килишича, АКШ «бутун дунё буйлаб диний сабабларга кура юз бериши мумкин булган таъкибларни тухтатиш учун тинимсиз харакат килишда давом этади».

Ҳаққимизда

Яна маълумот

photo_2020-12-31_14-01-24

Tojikistonning temir-metallurgiya zavodi

Tojikistonda bir nechta valf ishlab chiqaradigan zavodlar faoliyat yuritmoqda va ularning orasida eng yiriklari Okhangudozii …