Главная / Жахон / АКШ-Туркия муносабатларининг истикболлари, Суриядаги Россия сиёсати. Жахон матбуоти шархи

АКШ-Туркия муносабатларининг истикболлари, Суриядаги Россия сиёсати. Жахон матбуоти шархи

Байден маъмурияти даврида америка-турк муносабатлари кандай тус олади? Россиянинг Суриядаги сиёсати кандай окибатларга олиб келди? Жахон матбуоти рукнида шу хакда суз юритилади.

Туркия – АКШ муносабатлари кандай тус олади?

АКШ давлат котиби Энтони Блинкен Туркия ташки ишлар вазири Мавлут Човушугли билан яккама-якка учрашуви чогида Туркияни Россиянинг C-400 ракетага карши куролини сотиб олишдан воз кечишга чакирди, деб ёзади The Al-Monitor нашри. НАТО ташки ишлар вазирларининг Брюсселда утган учрашуви чогида АКШ давлат департаменти агарда Туркия рус ракетага карши C-400 курилмасини сотиб оладиган булса, бу Туркия тарафи учун иктисодий жазо чоралари кулланилишидан огох килди.

НАТОнинг бошка аъзо мамлакатлари Туркиянинг рус мудофаа тизими куролларини сотиб олишига расмий Вашингтон утган даврда хеч кандай бир жазо курмай келганидан норози булиб келди ва расмий Вашингтон 2020 йилнинг 14 май санасида CAATCA дастурида назарда тутилган бандлар буйича Туркия мудофаа тизимига курол-ярог сотиб олиш билан шугулланадиган кумитага иктисодий жазо куллади.

Анкара АКШнинг босимига карамасдан икки тараф уртасидаги мулокот чогида рус курол-яроги борасида уз сиёсатини узгартирмаслигига ишора килди. Учрашувдан сунг Туркия ташки ишлар вазири Мавлут Човушугли матбуот анжуманида C-400 тизими аллакачон сотиб олингани ва шартнома ёпилганини  маълум килар экан, АКШ тарафи билан курол олди-сотдисини техник масалаларини урганиш билан шугулланадиган комиссия тузиш таклифини билдирди.

Комиссия тузишнинг бош максади эса Туркия C-400 ракетага карши мудофаа тизими АКШ ва НАТО аъзо мамлакатларининг F-35 га хеч кандай тахдид эмаслигига хам ишонтиришдан иборат. Аммо расмий Вашингтон C-400 мудофаа тизимидан воз кечиш кераклигини билдирар экан, иктисодий жазо чоралари мукаррарлигини уктирди. Блинкен Туркия ташки ишлар вазирига Байден хукумати Туркиянинг номидан кабул килинган CAATCA дастури доирасида амал киладиган конунни татбик килмасликда чикиш кила олмаслигини хам маълум килди.

2019 йилда Туркия F-35 учокларини сотиб олиш дастуридан чикариб юборилган ва бунга хам турк тарафининг C-400 ракетага карши мудофаа тизимини сотиб олишга интилишлари сабаб булганди. Окибатда Туркия Lockheed Martin собик рахбарини ёллаш оркали Туркияни F-35 дастурига кайтариш борасида лоббистлик харакатини ишга туширади.

Анкара хозирда мавжуд вазиятни узгартириш мумкинлигига ишонч хосил килган холда, Афгонистон борасида тинчлик музокараларида пишанг булишга ва АКШни иктисодий жазо чораларини бекор килишга ундаши кулидан келишга ишонмокда.

АКШ хукумати Туркиядан афгон хукумати ва Толибон харакати юкори мартабали амалдорлари уртасида АКШ ва Катарнинг воситачилигида Туркия худудида тинчлик музокаралар утказилишига ёрдам беришини илтимос килди. Бу эса уз навбатида АКШ хукуматига Афгонистондаги харбийларини олиб чикиб кетишга йул очган буларди. Аввалрок, Мавлут Човушугли музокаралар апрель ойида Истанбулда утказилишини билдирар экан, Туркия музокаралар иштирокчиларининг хар бири билан алохида учрашиши кераклигини ва бу музокара санасини белгилашга ёрдам бериши кераклигини хам маълум килади.

Туркия тарафи эндиликда музокараларни май ойига кучиришга интилмокда. Бу билан турк хукумати C-400 борасида АКШдан кандайдир бир имтиёзга эга булишга, Жо Байденнинг арман геноцидининг 106 йиллик юбилейидаги чикишида арман геноцидини эътироф этишига тускинлик килиш ва Эрон билан куп миллиардли доллар кийматидаги савдо алокаларини йул куйиши ортидан иктисодий жазо кулланилган Halkbank’нинг суд жараёнида маълум бир ижобий узгаришлар килинишига эришмокчи. Хуллас, Туркия АКШга «Вашингтон у ёки бу шартни бажармаса Туркия тарафи Афгонистон борасида АКШга ёрдам бермайди» деган шартни куйишни истамокда. Бу эса АКШ ва Туркия муносабатларини жиддий синовлар кутаётганидан дарак. Шартлар эса АКШга ёкмаслиги хам табиий.

Сурияни очлик ва кашшоклик ёкасига олиб келган рус сиёсати

Россия БМТдаги таъсиридан айёрона фойдаланган холда Суриядаги вазиятни таранглаштиришга эришмокда, деб ёзади The Politico нашри. АКШ эса Россиянинг Суриядаги сиёсатига тускинлик килиш учун хали вактни бой бергани йук.

Фото: Getty Images

Сурия шимолида юзага келган кескин гуманитар инкироз замонавий жамиятлардаги йул тирбандлиги муаммосини эсга солади. Хар куни Туркия чегарасида минглаб озик-овкат, ичимлик суви, курилиш материаллари ва дори дармон   ортилган юк машиналари Сурияга утиш учун турнакатор навбатга туради. Сурия худудига утиб олган юк машиналари аввало уз йуналишларини Боб ал-Хаво томон узгартиради. Бу худуд эса Суриядаги ички низолардан энг куп азият чеккан худудлардан бири саналади.

Башар Ассад хукумати томонидан укка тутилган шахарда 4,5 миллион ахоли харобазорлар орасида кун кечирмокда. Юк машиналари келиши билан 4,5 миллион ахолига нажот хам келгандай.  2014 йилда БМТ Сурияга инсонпарварлик ёрдамини амалга оширишга киришганда, бу ёрдамни Туркия, Иордания ва Ирокнинг турт шахри оркали сурияликларга етказиб беришга тугри келган булса, хозирда БМТ ёрдами факат иккита утказиш пункти оркали амалга оширилмокда. 2020 йилнинг июль ойидан бошлаб эса факатгина битта утказиш пункти оркалигина инсонпарварлик ёрдами курсатилмокда. Коронавирус пандемиясининг кучайиши ортидан Боб ал-Хавода гуманитар инкироз авжига чикди. Инсонпарварлик ёрдамини етказишдаги тусиклар эса вазиятни янада ёмонлаштириб юборди. Сабаб эса Россия узининг БМТ хавфсизлик кенгашидаги вето куйиш хукукидан фойдаланган холда сурияликларга етказилишида мухим урин тутувчи каналларни ёпишга муваффак булаётганидир.

Ассад хукумати эса БМТнинг инсонпарварлик ёрдами аввало оддий ахолига эмас Ассад режимига карши курашаётган мухолифатга етказилмокда, деб иддао килмокда. Расмий Кремль Башар Ассадни узининг иттифокчиси сифатида санаркан, унинг хокимиятига соя солувчи кучлар очликдан азобланоб, жон берса кандай яхши.

Рус хукумати эса Суриядаги ахолига етказиладиган инсонпарварлик ёрдами олиб утиладиган Боб ал-Хавони хам ёпишга жазм килган. Ёз ойларида БМТ хавфсизлик кенгашининг навбатдаги мажлиси булиб утади. Агарда рус дипломатияси чегарани беркитиш хакида купрок овозга эга буладиган булса, у холда Боб ал-Хаво чегара пункти хам БМТ инсонпарварлик ёрдами учун ёпилади. Окибатлар эса дахшатли тус олиши эхтимол.

Утган давр мобайнида Суриядаги инкироз борасида гарблик сиёсатчилар Кремлнинг найранглари олдида ип эшолмай келдилар. АКШнинг янги хукумати эса Суриядаги чукур ижтимоий инкирознинг олдини олиш учун сиёсий курашнинг янги раундига кай холда кириши мухим масала. Шундай экан, Жозеф Байден, АКШ давлат котиби Энтони Блинкен ва USAID ташкилот рахбари Саманта Пауэр рус сиёсатини узгартириш ва рус-хисоб китобларига зарба бериш учун фаол сиёсий курашга кириши талаб килинади. Бунинг учун эса АКШ хукумати Сурияга инсонпарварлик ёрдами курсатилишига тусик куйишга уринаётганларни яхшилаб аклини жойига киритиб куйиши керак булади.

10 йилдан бери Сурияда давом этиб келаётган фукаролар уруши сурияликларни демократия хакидаги орзуларига маълум бир маънода бархам беришга, боз устига рус хукуматининг Башар Ассад хокимиятини иттифокчиси сифатида дастаклашга ва колаверса русларнинг Якин Шарк минтакасида бой берилган обрусини тиклаб олишларига имкон берган бир сиёсий вокеа булди.

Ассад режимини химоя килаётан руслар айни пайтда Эрондаги Ислом курикчилари инкилоби ва Россияда харакати такикка учраган Хизбуллох гурухи билан хам сиёсий алокалар урнатган. Шундай бир вазиятда Хитойнинг рус сиёсатининг Суриядаги интилишларини куллаб-кувватлаётгани хам вазиятни янада чигаллаштириб юборган. Рус ва хитойлик дипломатлар очик ойдин тарзда инсонпарварлик ёрдамини чеклашга каратилган тадбир бу энг аввало Гарбнинг Ассад режимига куйган иктисодий жазо чораларига жавоб демокда. Рус харбийлари эса сурияликларга босим утказган холда Сурияда Ассад режимидан бошка режим булмаслигини узининг харбий-хаво кучлари, кимёвий куроллари билан тушунтиришга уринмокда. Асад режимининг конли жиноятлари хакидаги тафсилотлар БМТ хужжатларида жамланаётган булсада, аммо рус тарафининг Суриядаги жиноятлари хакида аник бир далиллар мавжуд эмас.

2014 йилда Суриядаги вазият узининг юкори чуккисига чиккан пайтда БМТнинг хавфсизлик кенгаши Дамашкка иктисодий жазо чоралари кулламасдан инсонпарварлик ёрдамини курсатишга овоз беради. Аммо Ассад режими БМТнинг мазкур карорига каршилик килади. Аммо БМТ хавфсизлик кенгаши инсонпарварлик ёрдамини курсатиш Суриянинг суверенитетига дахл килмаётганлигини билдириб, туртта чегара пунктини инсонпарварлик ёрдами курсатилиши учун очилишига рухсат беради. Хавфсизлик кенгаши эса бундай сиёсат миллионлаб сурияликларни очлик ва кашшокликдан химоялашда тугри кадам эканлигини маълум килади. Хозирда эса Суриядаги ижтимоий инкироз ута ачинарли ахволда колмокда.

Шундай экан АКШ хукумати БМТ хавфсизлик кенгашига аъзо мамлакатлар билан норасмий мулокотлар доирасида Аррия формуласи буйича Сурияга инсонпарварлик ёрдамини етказсих масаласини мухокама килади. Бундай учрашувларнинг утказилиши эса АКШ учун инсонпарварлик ёрдами етказиб берилиши айни вактда ута мухимлигини исботлаши ва инсонпарварлик ёрдами курсатишни блоклашга уринаётган давлатларни уз стратегиясини узгартиришга ундаши мумкин. Агарда АКШ Россиянинг хавфсизлик кенгашидаги вето куйиш хукукни енгиб утиб, рус каршилигини синдира олса Суриядаги миллионлаб тинч ахоли яна Эл Яруб, Боб ас-Салом каби чегара пунктлари оркали хам инсонпарварлик ёрдамини олишга муваффак булади.

Жахонгир Эргашев тайёрлади

Ҳаққимизда

Яна маълумот

xw3Njb5SUVLwwozVDm5odI9SCrz5pSwf

Каршидаги кулаган мехмонхона: унинг курилиши чиндан хам ноконуний эдими?

Фото: KUN.UZ Шу йил 23 июнь куни кечкурун Карши шахри Ислом Каримов кучасидаги «Насаф-Травел» мехмонхонаси …