Главные новости
Главная / Сиёсат / АКШ Шавкат Мирзиёевнинг амалдорлар ва ОАВ хакидаги сузларига муносабат билдирди
<

АКШ Шавкат Мирзиёевнинг амалдорлар ва ОАВ хакидаги сузларига муносабат билдирди

АКШ Давлат департаменти Узбекистон Республикаси президентининг давлат органлари ва оммавий ахборот воситалари хамкорлиги тугрисидаги баёнотига муносабат билдирди.

Давлат департаменти Узбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг 22 ноябрь куни видеоселектор йигилиши чогида давлат идоралари ва оммавий ахборот воситалари муносабати тугрисидаги баёнотига изох билан чикди.

State_SCA

@State_SCA

Pleased to hear President Mirziyoyev condemn threats against the media in #Uzbekistan and reiterate his strong commitment to #MediaFreedom. Ensuring that journalists & bloggers are safe and free to do their jobs will help #Openness and #Democracy to grow only stronger. AGW

55

Twitter Ads info and privacy
32 people are talking about this

 Шавкат Мирзиёев кишлоклар ва шахарларда ахолини уй-жой билан таъминлашнинг янги тизимини жорий этиш буйича амалга ошириладиган чора-тадбирлар мухокамасига багишланган видеоселектор йигилишида рахбарлар нафакат узининг шаънини, балки давлат идорасининг обрусини хам саклашга масъул эканини унутмаслиги кераклигини таъкидлаб утди. Шунингдек, рахбар шахс хар кандай тусик ва кийинчиликларга, кескин ва долзарб муаммоларга дуч келмасин, вазиятдан огир-босиклик ва вазминлик билан чикиб, факат конунга асосланган тугри карор кабул килиши шартлиги айтилди.

 АКШ давлат котибининг Жанубий ва Марказий Осиё масалалари буйича ёрдамчиси вазифасини бажарувчи Элис Уэллс узининг «Твиттер»даги сахифасида шундай баёнот берди:

«Президент Шавкат Мирзиёев Узбекистонда оммавий ахборот воситаларига нисбатан тахдидларни коралаётгани ва ОАВ эркинлигига содиклигини яна бир бор таъкидлаганидан хурсандман. Журналистлар ва блогерларнинг хавфсиз булиши хамда эркин ишлашини таъминлаш демократия ва очикликнинг янада усишига туртки беради».

Эслатиб утамиз, президент рахбарлар ва ОАВ мулокоти масаласига багишланган чикишида шундай деди:

«Айрим рахбарлар жамоатчилик уртасида турли зиддиятларга сабаб булиши мумкин булган холатларнинг олдини олиш урнига кибру хавога берилиб, узига бино куйиш билан масалани янада кийинлаштирмокда. Биз очиклик йулини танладик ва эндиликда ортга кайтмаймиз».

Шавкат Мирзиёев барча амалдорларни ОАВни катъий хурмат килиш, улар билан доимий хамкорлик килиш ва кибру хавога берилмасликка чакирди.

Ҳаққимизда

Яна маълумот

Президент видеоселекторида жойлардаги рахбарларнинг тадбиркорларни кийнаётган масалаларга ёндашуви танкид килинди

Узбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида 8 январь куни Давлат бюджети параметрларини ижро этиш ва …