Главные новости
Главная / Жахон / АКШ Хиндистонга умумий киймати 3 млрддан зиёдрок булган вертолётлар ва харбий техника етказиб беради
<

АКШ Хиндистонга умумий киймати 3 млрддан зиёдрок булган вертолётлар ва харбий техника етказиб беради

Вашингтон ва Нью-Дехли киймати 3 миллиард долларга тенг вертолётлар ва харбий техника савдоси борасида келишувга эришди. Бу хакда АКШ президенти Дональд Трамп маълум килган. Унинг сузларига кура, шартномалар 25 февралда имзоланади. Бу хакда «Коммерсантъ» хабар килди.

Фото: «RT»

Дональд Трамп 24 февраль куни Хиндистон бош вазири Нарендра Моди билан Ахмадободдаги «Мотера» стадионида утган катта тадбирда нутк сузлаган. АКШ президенти Хиндистонга икки кун давом этадиган расмий ташриф билан келган.

Фото: Reuters

«Икки томонлама хамкорликни янада ривожлантиришни максад килганмиз. АКШ Хиндистонга дунёдаги энг яхши ва илгор харбий техникаларни етказиб беришни режалаштирмокда. Биз энг кучли курол-ярогни ишлаб чикарамиз. Энг яхшисини тайёрлаб Хиндистон билан хамкорлик киламиз»,— деган Трамп.

Фото: Fox News

Аввал АКШ президенти ташрифи олдидан Хиндистон хукумати хавфсизлик кумитаси 2,6 миллиард доллар эвазига 24 та Sikorsky MH-60R вертолётлари сотиб олинишини эълон килганди. Шунингдек, ташриф доирасида умумий киймати 930 миллион долларга тенг олтита AH-64E Apache вертолётлари хариди хам келишиб олинади.

Мавзуга доир: 

  • «Намасте Трамп». АКШ президентининг Хиндистонга ташрифига кандай тайёргарлик курилди? (фотогалерея)
  • Америкаликларнинг карийб ярмидан купи Трамп 2020 йилги сайловларда голиб булишига ишонади

Эслатиб утамиз, Халкаро стратегик тадкикотлар институти (IISS) 2019 йилда куролланишга энг куп маблаг сарфлаган давлатлар рейтингини эълон килган, унда АКШ етакчилик килганди (684,6 миллиард доллар сарфланган). Иккинчи уринни — Хитой (181,1 миллиард), учинчи уринни — Саудия Арабистони (78,4 миллиард), туртинчи уринни эса — Россия (61,6 миллиард) эгаллаган, кучли бешликни Хиндистон (60,5 миллиард) якунлаб берган.

Ҳаққимизда

Яна маълумот

f7bfQyknIvtl2VF4MhgVtaZ-kmVmHDFv

Берни Сандерс АКШ президенти сайловида иштирок этмайди

Вермонт штати сенатори, Демократлар партиясидан номзод Берни Сандерс АКШ президенти сайловида иштирок этмайдиган булди. Берни …