kim-chen-inАмерика разведкаси 2006 йилда АКШ конгрессини Пхеньян биологик куролни махфий тарзда ишлаб чикиш билан шугулланаётгани хакида огохлантирган. Айни дамда бу дастур энг юкори паллага чикди, деб ёзмокда The Washington Post разведка доираларидаги экспертлар хамда манбаларга таянган холда.

Ун йил мукаддам экспертлар Шимолий Кореяга куролни тулаконли яратиш учун техник куникмалар етишмаётганини таъкидлаб утишганди. Бирок айни дамда вазият узгарди. КХДР «биокуролнинг илгор дастури учун эхтимолий фойдаланилиши мумкин булган керакли механизмларни кулга киритиш йулида тинимсиз харакатланмокда», деб ёзади WP.

Бундан ташкари, таъкидланишича, КХДР хукумати олимларни хорижга микробиологияни урганиш учун юбормокда.

Вокеаларнинг бундай ривожи америкалик тахлилчиларни вахимага солди. Уларнинг фикрича, Шимолий Корея агар хохласа биологик патогенларни саноат куламида ишлаб чикаришни йулга куйиши мумкин.

«Агарда бу эртага бошланса, буни пайкамаслигимиз хам мумкин. Бунда бизга факат омад кулиб бокиши хамда маълумот етказиб берувчилар керакли жойда булиши хал килувчи уринни эгаллайди», – дея айтиб утган нашрга уз номини ошкор этмаган амалдор.

Эслатиб утамиз, аввалрок АКШ КХДР билан тугридан-тугри музокараларга тайёрлиги, факат бу агарда Пхеньян ядро куролидан холи худудни яратиш жараёнини бошласагина руй бериши мумкинлиги хабар килинганди.