rossiyaОк уй конгресс учун «Кремль хисоботи»ни тайёрлашда давом этмокда, унда Россия олий рахбариятига якин булган юкори мансабли амалдорлар ва тадбиркорлар руйхати булади. Бу хакда «Коммерсантъ» нашри Вашингтондаги манбаларга асосан хабар килмокда.

Бундай руйхат «АКШ ракибларига санкциялар ёрдамида курашиш тугрисида»ги (CAATSA) конунга мувофик ишлаб чикилмокда.

«Ъ»нинг АКШ давлат органларидаги манбалари тахминича, руйхатдан 50 дан ортик одам, оила аъзолари билан эса (CAATSA талаб килаётгандек) – 300 га якин киши жой олиши мумкин. Манбалар хужжат устида ишламаган, бирок Россияга нисбатан сиёсатни амалга оширишга алокадордир», – дея ёзади нашр.

Манбалар бу борадаги аник исмларни хозирча очикламаган.