Главные новости
Главная / Иктисодиёт / АИ-80 маркали бензин ишлаб чикаришдан бутунлай воз кечилиб, Евро-5 стандартига мос ёкилги ишлаб чикаришга утилади – “Узбекнефтгаз”
<

АИ-80 маркали бензин ишлаб чикаришдан бутунлай воз кечилиб, Евро-5 стандартига мос ёкилги ишлаб чикаришга утилади – “Узбекнефтгаз”

Узбекистонда нефтни кайта ишлаш заводларида АИ-80 маркали бензин ишлаб чикаришдан бутунлай воз кечилиб, Евро-5 талабларига жавоб берадиган ёкилги ишлаб чикаришга утилади. Мазкур карор “Узбекнефтгаз” АЖ бошкарув раиси Мехриддин Абдуллаев а “Ишчи гурух” аъзоларининг Бухоро нефтни кайта ишлаш заводига ташрифи доирасида кабул килинган.

Фото: Узбекнефтгаз

“Ташриф давомида компания рахбарияти завод мутасаддилари, заводни модернизация килиш ва реконструкция килиш лойихасини амалга оширувчи гурух билан учрашишди. Учрашув давомида нефть нархларининг глобал узгариши шароитида корхонанинг молиявий-иктисодий ахволи, заводнинг мавжуд технологик кувватлари, етказиб берилаётган хом ашё нархлари хамда сифати, заводни модернизация килиш ва реконструкция килиш лойихасини амалга ошириш истикболлари мухокама килинди.

Заводни модернизация килиш ва реконструкция килиш буйича инвестиция лойихасини амалга ошириш натижасида АИ-91, АИ-93, АИ-95 маркали юкори октанли бензин ишлаб чикариш ва АИ-80 маркали бензин ишлаб чикаришдан бутунлай воз кечиш, шунингдек Евро-5 талабларига жавоб берадиган ёкилгилар, жумладан, дизель ёкилгисини ишлаб чикаришга утиш кутилмокда. Ушбу янгилик Бухородан бошланиб, бутун республикага татбик этилади”, дейди Сиёвуш Турахужаев.

Кайд этилишича, Бухоро нефтни кайта ишлаш заводига ташрифи давомида нефть махсулотларни ички ва ташки бозорларида сотиш, хомашё базасини таъминлаш, лойиханинг техник ва иктисодий курсаткичларини ошириш, нефт нархидаги узгаришларга мослашиш, шунингдек, заводни модернизация килиш ва реконструкция килиш буйича инвестиция лойихасини кайтариш масалалари куриб чикилган.

Ҳаққимизда

Яна маълумот

psAH39GUcU3_g7is4_3uHjxURvRPAcyx

«Давлат карзи: тахлил ва эркин фикр алмашинуви». «Мунозара клуби»дан махсус репортаж

13 июнь куни Узбекистон хукумати иктисодий блокининг «Мунозара клуби»да илк учрашув ташкил этилди. Kun.uz журналисти …