Главные новости
Главная / Иктисодиёт / «АИ-80 бензини 4 минг сумдан хам арзонлашига ишончим комил» — «Узбекнефтгаз» раиси уринбосари
<

«АИ-80 бензини 4 минг сумдан хам арзонлашига ишончим комил» — «Узбекнефтгаз» раиси уринбосари

Маълум булишича, «Узбекнефтгаз» апрель охири – май бошида брент маркали нефть нархи 22-25 доллар булган пайт 200 минг тоннадан ортик хомашё импорт килган. Шунинг хисобига, Улугбек Ашуровнинг сузларига кура, йил охиригача нефт нархи ошиб кетса хам, бензиннинг хозирги нархларини бир маромда саклаб туришга харакат килинади.

Kun.uz онлайн интервьюларининг навбатдагисида «Узбекнефтгаз» АЖ бошкаруви раиси уринбосари Улугбек Ашуров сунгги вактларда куп мухокамаларга сабаб булаётган бир нечта масалага муносабат билдирди.

Интервьюда «Узбекнефтгаз»нинг АИ-80, АИ-91 ва АИ-92 маркали импорт бензинга акцизни 5 фоиздан 20 фоизга оширишни таклиф килгани, бензин нархи ва сифати каби масалаларда суз борди.

– Президент фармони билан якинда АИ-80 маркали бензин ва дизель ёкилгиси чакана нархини давлат томонидан тартибга солиш бекор килинган. Хозирча бу факат АИ-80 маркали бензин ва дизель ёкилгисигагина тегишли булса хам, бу кадам жамоатчилик томонидан илик кутиб олинганди. Бирок импорт килинадиган нефть махсулотларига акциз солиги ставкаларини ошириш оркали яна ортга кайтилмаяпти?

– Буни ортга кайтиш деб уйламайман. Нега? АКШни бозори энг ривожланган давлат деб хисоблаймиз. Хитой билан уртасидаги иктисодий уруш дейиладими, узларининг ишлаб чикарувчиларини куллаб-кувватлаш учун хар хил механизм, усулларни кабул килишади. Кушимча сертификациялар килишади, кушимча божлар киритилади.

Хозирги кунда бизда – «Узбекнефтгаз» корхонаси остидаги тармокларга нисбатан «булар ракобатдан куркишади», деб айтишади. Бундай эмас, чунки бизнинг уз урнимиз бор. Биз нархни саклаб турибмиз. Бозорда нархни бир маромда саклаб туриш учун биржага хам нефт махсулотларини етказиб турибмиз. «Узбекнефтгаз» 4 минг сум нархни белгилаши хисобига бошка маркадаги бензинларнинг нархи кескин тушди.

«92» бензин бошка заправкаларда 7200 сум эди. «85»нинг нархи 8 минг сумдан ортикрокка реализация килинади, ёкилгиси хам 8 мингга якин эди. Лекин биз хозир харажатларни кискартириш, бошкарув самарадорлигини ошириш, логистика харажатларини камайтириш хисобига таннарх харажатларини 4 минг сумгача етказдик.

Эртага 4 минг сум нарх котиб колмайди, нархлар бундан хам пастга тушишига аминман. Нархнинг уйнашини олдини олиш максадида хомашё коньюнктураси жуда хам яхши булди. Апрель охири – май бошида брентнинг нархи 22-25 доллар булган пайт «Узбекнефтгаз» томонидан 200 минг тоннадан ортик хомашё импорт килинди. Хозирги кунда заводларимизда, нефт базаларимизда 300 минг тоннага якин тайёр махсулот мавжуд. Бу тайёр махсулотларнинг таннархи нисбатан паст, чунки биз буни арзон хомашё хисобидан ишлаб чикарганмиз.

Кейинчалик йилнинг охиригача нефтнинг нархи ошиб кетадими, коньюнктура узгарадими – бу нархни бир маромда саклаб туришга харакат киламиз.

Яна бир нарсани айтиб утиш керакки, нефт-газ корхоналари, айрим нефтни кайта ишлаш заводлари йирик солик туловчилар хисобланади. Уртача 4 минг сум нархда урта хисобда 1000 сум солик хам кушилган. Бу, уз навбатида, бюджет туловларига хам таъсир килади.

– Нефт-газ саноати буйича эркин бозор шароитига утиш боскичма-боскич амалга ошириляпти. Эркин бозор шароитида истеъмолчида танлов имконияти булиши, кимнинг махсулоти арзон, сифатли булса, узи танлаши керак эмасми? Узбекистонда хам узимизда ишлаб чикарилаётган нефт махсулотлари, хам импорт килинаётган бензин сотилса, узаро ракобат булса, бундан оддий одамлар ютмайдими? Ички бозор бундай сунъий химоя килинадиган булса, унинг яшовчанлиги кандай булади?

– Бозорда ракобат мухити яратилишининг биринчи тарафдори бизмиз. Буни сунъий деб хам айтиб булмайди, чунки бошка давлатлар томонидан импортларни тухтатиш, экспортни куллаб-кувватлаш масалалари кутарилмаганда, хамма бир хил даражада ишлаганда хеч кандай муаммо булмасди. Лекин бошка давлатларнинг уз ишлаб чикарувчисини куллаб-кувватлаши хисобига ракобат шароити усди. Шуни тугрилаш учун буни таклиф сифатида берганмиз.

Бу – таклиф, албатта. У куриб чикилади. Хар томонлама хисоб-китоб килиб, кабул килиш-килмаслик масаласи куриб чикилади.

– Айтишларича, келгусида яна бир катор маркали бензинларнинг арзонлашиши кутилаётган экан. Одамларга, истеъмолчиларга енгил буладиган кандай янгиликлар амалга оширилиши кутиляпти?

– Истеъмолчиларга енгил булиши учун катта ишларни амалга оширяпмиз. Хозир ижтимоий тармокларда 91 бензиннинг нархи юкори деб айтиляпти, мен бу нарса билан узим шахсан шугулландим, нархни тушириш буйича ишлар амалга оширяпмиз. Кейинги хафта 91 бензин нархини кайта куриб чикиш масаласи кун тартибида турибди.

Кайта куриб чикиш кандай булади? Биржа куядиган нархни туширамиз. Худди шундай тарзда дизел ёкилгиси нархларини максимал даражада кайта куриб чикамиз.

Биринчи навбатда, нархнинг шаклланиши «Узбекнефтгаз» томонидан амалга оширилмайди. Биржада талаб ва таклифдан келиб чиккан холда нарх шаклланади. Лекин «Узбекнефтгаз» катта ишлаб чикарувчи булгани учун бу талаб ва таклифга уз хиссасини, улушини кушиши мумкин. Ва шунинг учун биринчи навбатда нефт махсулотларини арзон ва сифатли етказиш буйича харакатларни амалга оширамиз.

Купинча ижтимоий тармокларда «Узбекнефтгаз» ишлаб чикараётган бензин, дизел ёкилгисининг сифати паст дейилади. Сифати пастлиги буйича фикр нотугри деб уйлайман. Чунки хар битта завод стандарт связкадан утказилган. Хар битта нефт базамизда бензин, дизел ёкилгиси замонавий лабораториялар томонидан текширилади.

— Ижтимоий тармокларда: «Нархлар туширилаётгани йук, балки хозир АИ-80 маркали бензин нархи туширилди, дея АИ-76 маркали безин ёки АИ-91 бензиннинг нархи арзонлашди, деб АИ-80 бензин сотиляпти», деган гапларга кузимиз тушяпти.

— «Узбекнефтгаз» раис уринбосари сифатида айта оламанки, махсулот сифатига жавоб берамиз. Сифат буйича асосли эътироз булса, «Узбекнефтгаз» корхоналари томонидан нафакат моддий, маънавий зарарни коплашга хам тайёрмиз. Чунки заводларимиз нафакат узимизнинг стандартизация органлари томонидан сертификатлар кабул килган, бундан ташкари, халкаро сертификатлари хам мавжуд. Мен сизга уларни алохида электрон куринишда юбораман. [Сухбатимизни] кураётганларда «огизда айтилади, лекин аслида улар йук», деган фикр булмаслиги учун сертификатларнинг нусхасини сизга такдим этаман.

Сифат масаласига катта эътибор берамиз. Хар битта заводдан чикадиган партияга назорат тизими урнатилган. Бундан ташкари, 70дан ортик «UNG PETRO» МЧЖга карашли ёкилги куйиш шохобчалари мавжуд. Биз хам хозир харидор учун бозорда курашяпмиз, буни очик айтиш керак. «UNG PETRO» оркали чакана савдо кетади, сифатни саклаб колиш учун 4та махсус гурух, махсус лабораториялар мавжуд.

Хар битта заправкада хар хафта сифат буйича анализ кабул килинади, мавжуд колдиклар текширилади, кунлик текшириш амалга оширилади.

«UNG PETRO» МЧЖга карашли ёкилги куйиш шохобчаларида шундай холатлар булса, буни жойига чикиб, урганиш тарафдоримиз. Бошка компаниялар билан ракобатлашиш харакатини киляпмиз.

– Дейлик, истеъмолчи бензин сифатидан шубхаланди, бу буйича кай тарзда сизларга тезда хабар бериши мумкин? Telegram-бот ёки ишонч телефонлари йулга куйилганми?

– Ишонч телефонлари хам (71 200-01-24), Telegram-бот хам мавжуд. Шубхали холат пайдо булганда, оператив тарзда лабораторияни жойига юбориб, керак булса, уша истеъмолчи билан биргаликда масалани жойида урганиб чикиб, жойида хулосасини чикарамиз.

Ҳаққимизда

Яна маълумот

psAH39GUcU3_g7is4_3uHjxURvRPAcyx

«Давлат карзи: тахлил ва эркин фикр алмашинуви». «Мунозара клуби»дан махсус репортаж

13 июнь куни Узбекистон хукумати иктисодий блокининг «Мунозара клуби»да илк учрашув ташкил этилди. Kun.uz журналисти …