Главные новости
Главная / Маданият / АБДУВАЛИ КУТБИДДИН (1960)
<

АБДУВАЛИ КУТБИДДИН (1960)

Абдували Кутбиддин... Бу ном чин шеър ихлосмандлари кунгил мехробидан муким жой олиб улгурганига анча булган.

abduvali-qutbiddiАбдували Кутбиддин 1960 йил 20 июнда Кашкадарё вилоятининг Карши шахрида тугилган. Унинг ота-онаси аслида тошкентлик булиб, Шайхонтохур махалласидан, Хужа Ахрор Валий авлодига мансуб кишилар эди. Ок­тябрь тунтариши ва катагон даврининг шамоли бу онла­йн хам четлаб утмаган. Улар бир неча йиллар давомида уз юртларидан жудо булиб яшадилар. Шу туфайли Абдували Каршида тугилиб, Самаркандда тахсил олган.

1978 йили Тошкент Давлат университетининг журналистика факультетига укишга кириб, уни 1983 йилда тамомлаган. Самарканд вилояти газетасида хизмат килган. 1985 йилдан эса она шахри Тошкентга келиб, Гафур Гулом номидаги Адабиёт ва санъат нашриё- тида мухаррир булиб ишлайди. 1990 йилда «Ёзувчи» нашриёти ташкил булгач, аввал етакчи мухаррир, сунг бош мухаррир булиб хизмат килади. Хозирги кунда «Узтелерадио» компаниясида масъул вазифада хизмат этмокда.

1988 йили шоирнинг дастлабки шеърий туплами — «Найсон» нашрдан чикди. Шундан сунг шоирнинг «Хумо» (1989), «Бахтли йул» (1991) тупламлари дунё юзини курди. Бу тупламларига кирган шеърлари содда, равон ифодалар асосига курилганлиги билан ажралиб туради. Шоирнинг «Бахтли йул» тупламига кирган «Ер каърига», «Икки амакимга хат» каби шеърларида дунё уткинчи, хамма вакт хамма нарса утади-кетади, аммо поклик, мухаббат, яхшилик, мехр каби буюк туйгулар колади, деган хулоса балкиб туради.

Истеъдодли шоир Абдували Кутбиддин оламни тасвирлар оркали илгаб, унинг жилвагар манзараларини чизишга интилади. Шу боне шоирнинг шеърий ифода ус- луби – фалсафий мушохада, метаморфозаларга уланиб товланади, укувчини сирли ва сехрли маъво сари парвоз килишга чорлайди.

Шоирнинг «Хаёл кечаси» (1994), «Сен ва сен учун» (1996), «Узокдан олисга» (2007) каби шеърий тупламларида Абдували Кутбиддин сибизга оханг таратувчи созига, нукрадек товланувчи, шаркона хикматлар, суфиёна хулосалар билан зийнат- ланган овозига эга шоир сифатида куринади.

Унинг далли жунун, гаройиб афсун булокларидан сув ичган манзумалари кунглингизга бегубор фарахлар индиради.

Шоир Абдували Кутбиддин иктидорли, нозиктаъб ва юксак дидли каламкаш. Шо­ирнинг тупламларига кирган шеърлари содда, равон ифодалар асосига курилганлиги билан ажралиб туради. Сунгги йилларда унинг «Озодлик» номли достони яратилди.

Абдували Кутбиддин ижоддаги ютуклари учун 1997 Йили «Дустлик» ордени би- лан мукофотланган .

(Хофизга)

Сохибдилим — дилоро,

Аййит, тухтасин карвон.

Най пуфлаган куюннинг

Энасими биёбон.

Сохибдилим — дилоро, Кайда у чашма гирён. Жилга булган кунглимни Куритиб булди мижгон.

Сохибдилим — дилоро, Кузим менинг кулфмидур? Очиб нигохим чикса, Чопган килич зулфмидур.

Сохибдилим — дилоро,

Какнус[1] гулхани кани,

Бор булса юзга суртай, Утини ё кулини.

Сохибдилим — дилоро,

Куп риёзат чекдим-ку,

У зим кетдим. Йулингга Токатимни экдим-ку!

Сохибдилим — дилоро,

Васлинг саробми, руё.

Хофиз эмасман, ишкда

Абдувалиман гуё…

Сохибдилим — дилоро!

Савол ва топширикдар:

  1. Абдували Кутбиддин хакида Рауф Парфи шундай дейди: “У манзаралар, ташбехлар, руёлар аралашувида фикр юритади. Охангларнинг турланиб туриши билан тасвир этилаётган вокеа рухий холатни харакатга келтиради”. А.Кутбиддиннинг шеърлари билан танишиб чиккач, юкоридаги хулосага кушиласизми?
  2. Хофиз шеърияти билан танишмисиз? Хофизнинг “Эй карвон, охиста рон, ороми жонам меравад” деб бошланувчи газали таъсирида ёзилган шеър сизда кандай таассурот колдирди?
  3. Шеърда лирик кахрамон мурожаат килаётган Сохибдил (дилимнинг эгаси, яъни юрагимни забт этган) ким: севимли ёрми, пирми, худоми ёки шеъриятми?
  4. Шеърни тасаввуфий асар деган хулосага келиш мумкинми?
  5. Айт сузининг “аййит” шаклида берилиши нима учун хизмат килган деб уйлайсиз?
  6. Шеърдаги оханг рухингизга кандай таъсир килди?
  7. Сизнингча, карвон кандай маънони англатади? Лирик кахрамоннинг карвонни тухтатишдан муддаоси нима?
  8. Шоир вужудининг эмас, рухининг ташналигини кондириш учун излаётган чашма нима?
  9. “Кузим менинг кулфмидур” мисраларининг маъносини изохланг.
  10. Афсонавий какнус куши хакида эшитганмисиз? Нима учун шоир какнус гулханининг утини ёки кулини юзига суртмокчи?
  11. Шоир уз ишкини нима учун Хофиз ишкидай эмаслигини, Хофиздай, пирлардай даражага етолмаслигини, бошкачалигини таъкидлаяпти?
  12. Шеърдаги бадиий тасвирлаш воситаларини аникланг.
  13. Шеърни ёд олинг.

[1] Какнус – тумшугидек 360 та тешиги бор ва \ар биридан узгача куй тарата оладиган афсонавий куш. Минг йил умр кургач, инида утириб сайрайди, уз овозидан узи маст булади ва ёниб кетади. Сунгра унинг куллари устига илохий бир кудрат билан ёмгир ёгади, кулдан тухум пайдо булади ва у шу тухумдан кайта дунёга келади.

Ҳаққимизда

Яна маълумот

Муносабат: Хукумат мамлакатда фавкулодда холат эълон килиши керак

Коронавирус пандемияси хавфи ортиб бориши билан катор давлатларда фавкулодда холат эълон килинди. Узбекистон хукумати махсус …