Главные новости
Главная / Жамият / АБДУРАУФ ФИТРАТ
<

АБДУРАУФ ФИТРАТ

Азиз Укувчим, эсингиздами, Сиз 8-синф “Узбек адабиёти” дарсларида Янги узбек адабиётининг асосчила- ридан бири, шоир, ёзувчи, драматург ва олим Абдурауф Абдурахим угли Фитратнинг кискача хаёти ва адабий ме- роси билан танишган эдингиз. Шоирнинг мавжуд мустамлака тузумидан норозилик кайфиятлари, эрк ва истиклол орзулари ифода этилган “Миррих юлдузига”, “Угут”, “Гузалим, бевафо гулистоним…”, “Яна ёндим” каби шеър- ларини укиб, тахдил ва талкин килган эдингиз.

abdurauf-fitratАбдурауф Фитрат (1886-1938) узбек адабиётини мумтоз драма- тик асарлар билан бойитган буюк драматургдир. Хозирча аникланган маълумотларга кура, у жаъми ун бешга якин драма ёзган булиб, уларнинг асосий ва салмокпи кисмини тарихий драмалар ва фожиалар ташкил этади.

Сакланиб колган айрим парчалар асосида адабиётшуносликда унинг “Бегижон”, “Або Муслим”, “Темур саганаси” “Угузхон” сингари драма ва фожиалари хакида фикр юритилади. Бирок бу асарлар нашр этилмаган, кулёзмалари хам хозирча тулигича топилган эмас.

Фитрат хинд ёшларининг инглиз истилолчиларига карши курашига багишлаб 20-йилларнинг бошларида “Чин севиш” драмасини ёзди. Бу асар купрок маънавий ишкий йуналиш асосига курилган эди. Куп утмай драматург бу асарнинг давоми ёхуд чукурлаштириб, илк максаддаги йуналиш билан бир каторда ижтимоий йуналиш хам теранлаштирилган, замонавийлик рухига ургу кучайтирилган деярли янги асар – “Хинд ихтилолчилари”ни яратди.

“Хинд ихтилолчилари” (1923) Берлинда “Озод Шарк” нашриётида узбек ти- лида нашр этилди. (Бу вактда Олмонияда унлаб ёш туркистонликлар тахсил олар эди.) Асарнинг бош кахрамони – Рахимбахшидир. У ватанини боскинчилардан озод килишни хаётининг бош мазмуни деб билади.

Абдусуббух, Бадринат, Файзиахмад ва Махмудхон Рахимбахшининг хаммаслакларидир. Барча келишмовчиликларни, диний, гоявий, синфий ва бошка ихтилофларни, мухолифликни бир чеккага йигиштириб куйиб, бирлашиш ва она тупрокни боскинчилардан озод этиб, Хиндистонни мустакил килиш керак деган гоя асарнинг асосини ташкил этади.

1925 йилда Фитрат “Арслон”номли беш пардали пьеса езди. Унда Бухоро хонли- гидаги дехконларнинг огир хаёти ва кисмати тасвирланди.

ИЖОДИ Узбек тиллида

Шуролар даврида халкнинг асл фарзандларини катагон килишнинг авж нуктаси 1937 йил булса-да, янги жамиятга ёт унсурларни излаш жазаваси ундан ун йил илга- ри бошланган эди.

20-йилларда Фитратга куйилган катта айблардан бири диндорлик ва мутасаввуфлик эди. Бу айбга карши у бир катор диний мавзуда асарлар езди. Бу асарларда диннинг муайян нукталарини ислох килиш ва уни бидъат, хурофотдан ажратишга уриниш харакати мавжуд. Диний мавзудаги бу асарларида айрим бирёкламаликлар х,ам кузга ташланиб колади. Бирок бу хол Фитратни диндан кайтган, дахрий дейиш- га асос бермайди. “Ёпишмаган гажаклар” маколасидаги “диндан кайтдим”, “динга карши фикр таркатдим” дейилган икрорларини асл маъносида эмас, калтис вазиятда хаётини саклаб колиш йулидаги тазаррулар тарзида бахоламок керак. Зотан, “Мухта- сар ислом тарихи”(1915) номли рисола ёзган, намоз укиган, чин мусулмон булганини узи эътироф этган кишининг дахрий булиши мушкул. Холбуки, дин мавзуидаги бир катор асарлари тахдили мисолида адабиётшуносликда шу вактгача Фитратни дахрий ва ислом динига карши курашган киши сифатида бахолаб келинди.

Бадиий асарларидаги динга муносабатда Фитратнинг узига хос нозик ижо- дий услубини тугри идрок этиш зарур. У “Рузалар” номли икки пардали драмасини хам диний мавзуга багишпади. Дин никоби остидаги хурофот, бидъатни каттик коралади. (Реферат учун).

Ватан озодлиги, ватан мустакиллиги деган улуг гояни ифодалаш йулида у хатто дин мавзуларидан хам усталик билан фойдаланди. Масалан, “Шайтоннинг тангри- га исёни” (1924) шеърий драмасида буйин эгишни, тиз чукишни истамагани учун кувгинди булган, яратганга уз раддиясини билдиргани учун лаънатланган Шай- тон образига дуч келамиз. Асарга юзаки карагандагина Фитрат дахрийнамо булиб куринади. Аслида эса, унинг тубида, замирида озодпикка интилиш, мустакиллик учун кураш гояларини бадиий таргиб этиш яширингандир. Катагон хукм сурган за- монда Фитрат бадиийлик ва шартлиликнинг ана шундай мураккаб, яширин шаклла- рига мурожаат этди.

Адибнинг “Киёмат” номли хикоясига хам шу нуктаи назардан ёндашмок керак. Хозиргача аксар адабиётшунослар ёзганидек, бу асарида ёзувчи “ у дунё” вокеаларини курсатиб, динни фош этди, диндорлар устидан кулди эмас, балки аксинча, шартли ра- вишда “у дунё” вокеаларини тасвирлаш воситасида салкам жаннатдай деб аюханнос солинган, аслида эса, разиллигу мунофикликка йул очиб бераётган бу дунёнинг янги тузуми устидан аччик хукм чикарди. Бу Фитрат ижодидаги диний охангларга муро­жаат этиш оркали уз гояларини утказишнинг, фикрни яширин ифодалашнинг бир усули эди.

Ёзувчининг “Зайнабнинг имони”, “Ок мозор”, “Кийшик эшон”, “Зайд ва Зайнаб”, “Меърож” сингари хикояларида хам биз ана шундай холни курамиз. Бу асарларида адиб умуман динни эмас, балки унинг пардаси остида унга нисбат берилаётган, аслида эса, диннинг инсонпарвар, ахлокий покликни таргиб этувчи фазилатларига алокаси булмаган – бидъат, хурофот, жахолат ва хамокатларни кескин фош этади.

“Абул Файзхон” биринчи узбек трагедияси булиб, у 1924 Йили Москвада СССР халклари марказий нашриётида босилди.

Асарда XVIII аср Бухоро хаёти – аштархонийлар сулоласининг охирги намоян- даларидан бири Абул Файзхон хокимиятининг таназзули ва мангитлар сулоласининг дастлабки боскичи тарихий хакикат асосида бадиий юксак ва теран акс эттирилган.

Беш пардали бу фожиада тахт учун ака-ука-ю ота-бола, дуст-биродару кариндош уруглар уртасида булиб утган чексиз разолатлар курсатилади.

Тахтни эгаллаган Абул Файзхон куп утмай барчадан шубхалана бошлайди. Куни кеча тахтни кулга киритишга ёрдам берган деярли барча якинларини хибсга олади, катл этади.

Абул ФайзхоннингХоразмга карши уруш бошлаб юбориши эса, узини холдан тойдириш билан бирга, юртни хам хароб килади. Хоразм Эрон шохи хомийлигида эди. Маглубиятга учраган хонлик Эронга буйсунишга мажбур булади. Мамлакатни куткаришга интилган не-не фарзандлар курбон буладилар.

XVIII асрда кечган огир вокеаларга мурожаат этиш Фитрат учун асосий максад ва муддаони амалга ошириш воситаси эди. Унинг асл нияти яширин зулм ва зурлик асо- сига курилган, бу йулда истибдоднинг хеч кандай манфурликларидан кайтмайдиган; тахтнинг янги эгалари билан бирга уз юртига чексиз соткинлик килиб, янги аъён- лар билан огиз-бурун упишиб кетган имони суст ерлик амалдорлар кумагида бошкарилаётган ва бошкарилажак янги тузум, янги жамиятнинг афт-ангорини очиб беришдан иборат эди.

Асарнинг охирида Хаёл тилидан баён этилган: “Эй коп-кора саодат сенсан” дейилган фикр трагедиянинг фожиавий пафосини жуда аник ифодалайди. Бу фикр Рахимбий тимсолидаги феодал жамиятга ёхуд хонларга нисбатангина эмас, бал­ки янада аник килиб гапирганда, асарда курсатилаётган тахтга нисбатан айтила- ди. Фожиавий пафос мохиятига чукуррок эътибор берсак, унинг замирида асарда курсатилаётган давр – Бухоро тахтигина эмас, XX асрнинг 20-йиллари бошидаги тузумни тутиб турган хокимият ва уни бошкараётган кучга ишора ётади. Саодат доимо ёруглик тимсолида, нур тимсолида булишини биламиз. Бу ерда эса муаллиф саодат- ни коп-кора деб атаётгани бежиз эмас. Зеро, янги тузумнинг “ваъда берган” саода- ти Туркистон халки бошига, Фитрат назарида, кора кунларни келтирган эди. Халк хаётида руй беражак фожиа, ходисалар Фитратга коронгу булса-да, санъаткорнинг башоратли бадиий тафаккури уни шу хулосага олиб келади.

Асар гояси ва фожиавий пафосини очишда Сиёвуш рухи тимсолидаги Хаёл об- разининг роли катта. У Рахимбий билан бахсга киришар экан, тахтга карата шундай дейди: сен “инжу тизгувчи адибларнинг каламларини учок супургисига айлантирдинг”. Айни вактда, тахт ва мансаб дунёдаги барча разиллик ва ёмонликларнинг манбаидир, деган хулосага келади. Уз фикрини давом эттириб, подшонинг адолати зулмдир, дер экан, зулм, зуравонлик, боскинчилик, тахт ва шу кабиларнинг барчаси- ни аёвсиз фош этади, инсон эркини, озодлигини, мустакиллигини улуглайди.

Трагедия жанри хакида (Шеърлар).

Фожиа жанрининг узига хосликлари бош ва етакчи кахрамонларнинг деярли асар аввалидан то сунгига кадар хам ички, хам ташки фожиавий курашини курсатишда намоён булади. Бундай асарларнинг аксари асосий кахрамонларнинг халокати би- лан тугайди.

Бирок фожиа факат жисмоний эмас, маънавий ёки гоявий емирилиш, инкироз, халокат асосига хам курилиши мумкин. В. Г. Белинский фожиа жанрининг узига хос хусусиятларини “калбдаги энг кимматли умидларнинг емирилиши”, “калбнинг табиий жараёни, майлнинг ахлокий бурч ёки даф килинмас бир тускинлик билан тукнашувидир”, деб таърифлайди.

Трагедия жанрида давр ва замоннинг улкан ва ижтимоий-сиёсий тукнашувлари хам, алохида шахсларнинг олий ва юксак ахлокий-маънавий зиддиятлари хам, булар- нинг хар икковининг узвийликдаги куриниши хам гавдалантирилиши мумкин.

Шахе билан мухит уртасидаги кескин, муросасиз зиддиятни гавдалантиришга багишланган фожиалар хам талайгина. “Лайли ва Мажнун”, “Ромео ва Жульетта” каби асарлар бунга мисол була олади.

Куйида Абдурауф Фитратнинг “Абул Файзхон” трагедиясидан олинган парчани хукмингизга хавола киламиз.

Савол ва топшириклар:

  1. Куйи синфларда Абдурауф Фитратнинг кайси асарларини укигансиз?
  2. Адибнинг таржимаи холи ва адабий мероси хакида сузланг.
  3. Фитрат узбек драматургияси ривожига кайси драмалари билан хисса куша олди?
  4. Инкилоб йилларида нега Фитрат Хиндистон мавзусига кул уриб, “Чин севиш”, “Хинд ихтилолчилари” драмаларини яратди? У нимани кузлаган эди?
  5. Фитратнинг диний мавзудаги асарларига кандай ёндашмок керак? У дахрийми?
  6. Трагедия жанри хакида гапиринг. Унинг драма ва комедиядан фарки нимада?

Ҳаққимизда

Яна маълумот

jV-jWyKWhY3R86LxSr9qbcB1_zRh8T5

Узбекистонда тиббий никоблар ишлаб чикариш кунига 10,8 млн донагача етказилди

Фото: KUN.UZ Узбекистонда 18 май холатига химоя никоблари ишлаб чикариш кунига 10,8 млн донагача етказилди. …