Главная / Жамият / АБДУЛЛА ОРИПОВ

АБДУЛЛА ОРИПОВ

Абдулла Орипов XX аср узбек шеъриятининг забар- даст вакилларидан бири. Унинг асарлари адабиётимизнинг янги боскичга кутарилишида мухим ахамият касб этади. Бу шеърият Чингиз Айтматов, Расул Хамзатов, Евгений Евтушенко, Улжас Сулаймонов ижоди янглиг сиёсат ва мафкура устувор булган тузум шароитида хам тоза ижод туфайли бадиий ижоднинг ажойиб намуналари яратилиши мумкинлигини курсатган узбек адабиёти мисолидаги узига хос ноёб ходисадир.

abdulla-oripov

Абдулла Орипов – ноёб истеъдод эгаси. Чукур фалсафийлик, миллий рух, диний-ахлокий мезонларга садокат шоир шеърияти асосларини ташкил этади. Узбек дулла Орипов шеърияти катта урин тутади.

Абдулла Орипов 1941 йилнинг 21 мартида Косой туманининг Кунгиртов этак- ларида жойлашган Некуз кишлогида дунёга келди. Урта мактабни 1958 Йили олтин медаль билан тугатгач, Тошкент Давлат университети филология факультетининг журналистика булимига кириб, уни 1963 Йили муваффакият билан битирди.

Абдулла Ориповнинг ижоди талабалик йилларида бошланган булиб, унинг би- ринчи шеърлар туплами “Митти юлдуз” 1965 Йили чоп этилган. Кейин шоирнинг “Кузларим йулингда” (1967), “Онажон” (1969), “Рухим” (1971), “Узбекистон”, “Касида” (1972), “Хотирот” (1974), “Юртим шамоли” (1974), “Хайрат” (1979), “На- жот калъаси” (1981), “Йиллар армони” (1983) шеърий тупламлари босилиб чикди. Мазкур тупламларга кирган шеърларни куздан кечирар эканмиз, уларда шоирнинг шеърдан-шеърга, тупламдан-тупламга, йилдан-йилга усиб, ижоди баркамоллашиб борганлигига гувох буламиз. Айникса, 70-йиллардан кейинги асарларида хаёт ва ин- сон, жамият ва табиат хакидаги фалсафий мушохадаларининг тобора чукурлашиб бораётганлиги сезилади. Кучли эхдиросли туйгулар уларда узининг юксак талкинини топиб боради. Бу, бора-бора теран фикр билан юксак бадиийликнинг омухтасига ай- ланиб, шоирнинг ижодий камолотга эришганидан дарак беради.

Бунга Абдулла Ориповнинг “Сайланма” (1996) тупламини укиб амин булишимиз мумкин. Айникса, истиклол гояси, эл-юрт мустакиллиги, она Ватанни озод ва обод куриш истаги сатрдан-сатрга парвариш топиб, ажиб бир порлоклик хосил килади. Шоирнинг “Мен нечун севаман Узбекистонни”, “Узбекистонда куз”, “Куз” каби 60-йилларда ёзилган шеърларидаёк истиклол нурлари жилва килгандек булади. Хул- лас, Ватан ва халкка мехр-мухаббат, табиатни севиш, ардоклаш, имонли, виждонли инсонларга мадхиялар укиш, гох йиглаб, гох кувониб куйлаш шоир туйгулари уммо- нини ташкил этади.

Абдулла Орипов ижодининг кейинги боскичи яна хам туйгуларга бой, файзли ва сербаракадир. Жумладан, “Хаж дафтари” (1992) туркумига кирган шеърларида энди шоир маънавиятимиз манбаларини кашф этиш йулидан боради. Куръони Ка­рим, Хадиси шарифлардан замонавий маънолар излайди ва топади. У достоннавис ва драматург сифатида хам маълум ва машхурдир. Хусусан, “Жаннатга йул” достони ва “Сохибкирон” (1996) шеърий драмаси шоирга катга шухрат келтирган асарлардир.

Абдулла Орипов истеъдодли таржимон сифатида Дантенинг “Илохий коме­дия” асарини узбек тилига юксак махорат билан угирган. Некрасов, Л.Украинка, Т.Шевченко, Р.Хамзатов, К.Кулиев асарларини хам она тилига таржима килган. У Узбекистон Республикаси Давлат мадхиясининг муаллифи хамдир. 2000-2001 йил- ларда Абдулла Орипов асарларининг турт жилди нашр килиниб, кенг китобхонлар оммасига манзур булди.

Ижодкорнинг шеърий мажмуалари катор хорижий тилларга таржима килинган ва алохида китоб холида нашр этилган. “Сохибкирон” (1998) шеърий драмаси респуб- ликанинг барча йирик театрларида сахналаштирилган.

Узбекистан Халк шоири Абдулла Орипов Хамза номидаги Республика Давлат мукофотининг лауреата, Калифорния (АКШ) Фан, Таълим, Саноат ва Санъат халкаро академиясининг хакикий аъзосидир. Мустакиллигимизнинг етти йиллигида унга би- ринчилардан булиб “Узбекистан Кахрамони” деган юксак унвон берилди.

Хуршид Даврон, Узбекистон Халк шоири.

* * *

У кушик куйлади ёр шаънига маст,

Шухчан шеърлар айтди севги номидан.

Хаммани кулдирди, киз эса факат

Бепарво жилмайиб утди ёнидан.

У кушик куйлади ёр шаънига маст,

Йиглаб, фарёд чекди севги номидан.

Хаммани йиглатди, киз эса факат

Бепарво жилмайиб утди ёнидан.

У кушик куйлади ёр шаънига маст,

На кулди, на катра тукди ёшини.

У куйлади магрур, киз булса шу вакт

Хузурига келди эгиб бошини.

МУНОЖОТ’ НИ ТИНГЛАБ

Кани айт, максадинг нимадир сенинг, Нега тилкалайсан багримни, оханг, Нечун керак булди сенга куз ёшим, Нечун керак, рубоб, сенга шунча гам!

Эшилиб, тулганиб ингранади куй,
Кайлардан келмокда бу оху фарёд.

Ким у йиглаётган, Навоиймикин, Ва ё май куйчиси Хайёммикин, дод!

Бас, етар, чолгучи, бас кил созингни, Бас, етар, куксимга урмагил ханжар, Нахотки дунёда шунча гам бордир… Агар шу “Муножот” рост булса агар.

Агар алдамаса шу совук симлар,
Гар шул эшитганим булмаса руё.

Сен бешик эмассан, дорсан, табиат, Сен она эмассан, жаллодсан, дунё!

Эшилиб, тулганиб ингранади куй, Асрлар гамини суйлар “Муножот”.

Куйи шундай булса, гамнинг узига Кандай чидай олган экан одамзод!

ДОРБОЗ

Булутларга ёндош, осмон остида, Киприкдаги ёшдай турибди дорбоз. Киличнинг дамидай аркон устида, Кузларини юмиб юрибди дорбоз.

Одамлар, одамлар, уни олкишланг, Каранг, у накадар эпчил ва уктам, Биз-чи, эх.. баъзи бир кузи очиклар Эплаб юролмаймиз катта йулда хам. Бахор кунларида кузнинг хавоси, Танимни жунжитар окшомги шамол. Нега бунча гамгин найнинг навоси, Нега калбим тула укинч ва малол?

Барглар орасига тинмасдан сира Ошно юлдузлардан тукилади нур.

Билмайман, кийнайди кайси хотира, Титрок юлдуз каби музлаган шуур.

Маглуб баходирнинг найзаси мисол Маъюс эгилади терак учлари,

Барглар соясида уйнайди бехол Уйкудаги кизнинг бедор тушлари.

Атрофимда ётар гариб бир викор, Билмам, нега учди калбим сафоси.

Нима хам килардим, на иложим бор. Бахор кунларида кузнинг хавоси.

УМР

Калбимда гох гурур, гохида фарах, Шу учкур дунёни турфа курибман. Юртма-юрт, элма-эл, фарсах-бафарсах Умрим довонларин улчаб юрибман.

Умр-ку утади гулдурос солиб, Унинг утганини ким хам курибди?

Во ажаб, кай бир зот, уз умри колиб, Менинг кадамимни улчаб юрибди…

ИНСОН КАЛБИ

Инсон калби билан хазиллашманг Сиз, Унда миллат яшар, унда тил яшар. Унда аждод фахри яшайди сузсиз, Унда истикомат килади башар.

Инсон калби билан хазиллашманг Сиз, Унда она яшар, яшайди Ватан. Уни жун нарса деб уйламанг харгиз, Хайхот! Кузгалмасин бу Калб дафъатан!!.

ТИЛЛА БАЛИКЧА

Тухумдан чикди-ю, келтириб уни
Шу лойка ховузга томон отдилар.

Ташландик ушок еб утади куни, Хору хас, хазонлар устин ёптилар.

Дунёда кургани шу тор ховузча

Ва мудрок толларнинг аччик хазони. Менга алам килар, тилла баликча Бир кулмак ховуз деб билар дунёни…

Савол ва топшириклар:

  1. Шоир Абдулла Ориповнинг кайси шеърларини укигансиз?
  2. “Киприкдаги ёшдай турибди дарбоз” мисрасини изохлаб беринг.
  3. “Киличнинг дамидай” бирикмасида кайси бадиий восита кулланилган?
  4. Шеърнинг “эплаб юролмаймиз катта йулда хам” мисралари билан хулосаланишига кандай карайсиз?
  5. “Бахор кунларида куз хавоси”нинг лирик кахрамон кайфиятига кандай таъсири бор? Мисоллар асосида изохланг.
  6. “Гамгин най”, “калбим тулаукинч”, “титрокюлдуз”, “музлаган шуур ” бирикмаларини изохдашга харакат килинг.
  7. “Бахор кунларида …” шеърини у яратилган давр вокелиги билан киёслаб талкин килинг. Шоирнинг гамгин, сафосиз кайфияти, маьюс рухияти сабаби нимада? Шахсий хаётидаги омадсизлик, хасадгуйлар хуружи ёки давр сиёсати, мафкура тазйикидами?
  8. “Бахор” сузига охангдош сузлар топиб, дафтарингизга кучиринг.
  9. “Умр“ шеъридаги “Учкур дунё” бирикмасини изохлаб, кандай тасвирий восита эканлигини белгиланг.
  10. “Во ажаб, кай бир зот, уз умри колиб менинг кадамимни улчаб юрибди”. Мисраларини тахдил килишга харакат килинг.
  11. “Инсон калби“шеъридаги “Миллат яшар” бирикмасига алохида эътибор беринг ва изохланг.
  12. “Кузгалмасин бу Калб дафъатан” мисрасида калб сузининг бош харф билан ёзилиши сабабини тушунтиринг.
  13. Тилла баликчанинг яшаш тарзига муносабатингиз кандай?
  14. “Бир кулмак ховуз деб билар дунёни” мисрасини изохлаб беринг.

Яна маълумот

KgnbIrJHVQVn3UM-bvT09b_d6I0v9LRi

Инглизчани биладиган маълимлар чикяпти, лекин дарс беришни билмайди” – IELTS’дан 12 йилдан бери дарс бераётган педагог билан сухбат

“Инглиз тилини урганиш мен учун эмас экан”. “Хар доим янгидан бошлайман ва яна ташлаб куяман”. …