Главная / Жамият / Озодлик суриштируви: Зойир Мирзаев кимларга кесак кўтартирган эди?
<

Озодлик суриштируви: Зойир Мирзаев кимларга кесак кўтартирган эди?

Ўзбекистон Бош вазирининг собиқ ўринбосари Зойир Мирзаев оққўрғонлик мулозим ва фермерларни сувга бўктиргани акс этган сурати тарқалган куннинг ўзида ижтимоий тармоқларда кесак кўтариб турган олти нафар мулозимнинг сурати ҳам пайдо бўлган эди.

Озодлик суриштируви давомида айни сурат 26 октябрь куни Тошкент вилоятининг Бекобод туманида олингани ва суратдаги мулозимлар исм-фамилияларини аниқлашга муваффақ бўлди.

Сурат қаҳрамонларининг айтишларича, буғдой экилган майдоннинг кесаги майдаланмагани учун Бош вазир ўринбосари олти нафар мулозимни шу тариқа жазолаган.

Мулозимлардан беш нафари Бекобод тумани ҳокимлигида турли раҳбарлик вазифаларни бажараётган шахслар ва бир нафари Тошкент вилояти Сув хўжалиги бошқармаси бошлиғидир.

Бекобод тумани ҳокимлиги мулозимига кўра, суратдаги олти кишидан бир нафари ўз аризасига кўра ишдан бўшаган, қолганлар эса вазифасини давом эттирмоқда.

Ижтимоий тармоқларда тарқалган суратда буғдой ўсаётган далада олти киши боши бараварида кесак кўтариб тургани тасвирланган. Суратдагилардан икки нафари иккитадан катта кесак кўтариб олган. Қўлидаги кесаги катта бўлгани учун чапдан учинчи одам уни майишиб кўтариб тургани кўринади.

“Кесак майдаланмаган бўлса, ўзинг кўтариб тур”

Воқеани ўз кўзи билан кўрган, аммо жазоланиш эҳтимолидан қўрқиб исми сир қолишини сўраган Бекобод тумани ҳокимлиги мулозимига кўра, Бош вазир собиқ ўринбосари Зойир Мирзаев ғалла экилган майдонларни кузата туриб, далада кесакнинг кўплигидан ғазабга келган:

“Нега, шудгордан кейин кесагини майдаламай буғдой экдиларинг, ҳамманг анақасан, бунақасан, деб бақириб, сўкди. Кейин туман қишлоқ хўжалик бўйича ўринбосари Фарҳод Ҳотамовни, туман фермерлар кенгаши раиси Улуғбек Худойбердиевни, қишлоқ хўжалиги бошқармаси бошлиғи Қосим Бозорбоевни, кадастр бошлиғи Абдулла Умаровни, туман сув хўжалиги бошлиғи Иброҳим Бердиқуловни, вилоят сув хўжалиги бошлиғи Бахтиёр Қурбоновни ғаллазордан катта кесакларни териб боши баравар кўтариб туришни буюрди, дейди мулозим.

Унинг маълум қилишича, Зойир Мирзаев “ёнидаги одамга бошқаларга ўрнак бўлиши учун” уларни суратга олиб тарқатишни буюрган.

Унинг айтишича, бу воқеа Бекобод туманининг “Ботир Малик” фермер хўжалиги даласида содир бўлган.

Озодлик кесак кўтаришга мажбурланган Бекобод тумани Сув хўжалиги бўлими бошлиғи Иброҳим Бердиқулов билан суҳбатлашишга муваффақ бўлди.

У ғаллазордаги кесакларга ҳеч қандай алоқаси бўлмаса ҳам, асоссиз жазоланганини айтди:

– Буғдой экиш учун дала яхши тайёрланмаган, кесаклар майдаланмаган экан. Биз сув хўжалиги бўлсак, шуниси алам қиляптида, сув етмай қолганда эди бошқа гап эди. Бизни ҳам ўша ерда бўлганимиз учун тушиб қолдикда, кимсан деб ҳам сўрамай, кесак кўтаргизиб қўйди. Замминистр ёрдамчиси суратга олиб бўлганидан кейин кесакларни ташладик, дейди Иброҳим Бердиқулов.

Бекобод тумани Ер ресурслари ва кадастр бўлими бошлиғи Абдулла Умаров кесак кўтаришга мажбурлангач ўз ихтиёри билан ишдан бўшаганини Озодликка айтди.

Туман ҳокимлигининг исми сир қолишини сўраган мулозимига кўра, қолган мулозимлар ҳозирда ўз ишини давом эттирмоқда.

Буғдойга сув қўймаган айбдорлар сувга бўктирилган эди

Тошкент вилоятининг Оққўрғон туманида 6 кишининг ариқдаги сувда тиззасигача бўкиб тургани акс этган сурат 27 октябрда ижтимоий тармоқларда тарқалиб, қизғин муҳокамаларни қўзғатганди.

Uzbekistan - Punishment for farmers, Cotton 2018
Uzbekistan – Punishment for farmers, Cotton 2018

Айни куни Озодлик бу сурат ортидан ҳодисани ўрганган ҳамда сувга бўктирилган мулозимлар шахси, воқеа тафсилотларини аниқлаган эди.

Кўзларида норозилик аломатлари сезилган ва сувнинг совуқлигига зўрға чидаб турган 6 кишининг сурати, маълум бўлишича, Ўзбекистон Бош вазирининг ўринбосари Зойир Мирзаевнинг 25 октябрь куни Тошкент вилояти Оққўрғон туманига сафари пайтида олинган.

Воқеага бевосита гувоҳ бўлганларнинг Озодликка айтишича, буғдойга сув қўйилмагани учун бош вазир ўринбосари ҳокимлик мулозимлари, фермер, маҳалла оқсоқоли ва фермер ишчисини шу тариқа жазолаган.

Сувдан шалаббо бўлиб чиққанлар яна машина олдига солиб бир километр югуртирилган

28 октябрь куни Озодликка ушбу ҳодисага бевосита гувоҳ бўлганини айтган ва шахсини сир сақлашни сўрган оққўрғонликлардан бири боғланди.

Унинг иддаосича, 6 киши сувда 40-45 дақиқа ушлаб турилгач, кейин автомобиль олдига солиниб, шалаббо ҳолида югуртирилган.

“Битта менмас, кўпчилик кўриб турди буни – уларни сувда 40-45 минут ушлаб туришди-да, кейин сувдан чиқариб, машинани олдига солиб, югуртириб олиб кетишди. Қаерга олиб кетди – билмадим, лекин. Бунақасини мен умримда кўрмаганман. Жуда даҳшат бўлди”, деди исмини сир сақлаган оққўрғонлик.

Зойир Мирзаев ва бу жазога томошабин бўлиб турган мулозимлар жазоланди

Зойир Мирзаев
Зойир Мирзаев

Тошкент вилоятининг Оққўрғон туманида 6 кишининг ариқдаги сувга тушириб, таҳқирланиши ортидан Ўзбекистон Бош вазирининг Қишлоқ ва сув хўжалиги, қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат маҳсулотларини қайта ишлаш масалалари бўйича ўринбосари Зойир Мирзаев ишдан олинди.

Ўзбекистон президенти расмий сайти 29 октябрда тарқатган хабарга кўра, Зойир Мирзаев “ғалла экиш ва суғориш ишларини ташкил этиш жараёнида жиддий камчиликларга йўл қўйгани боис” ишдан олинган.

29 октябрда Абдула Арипов раислик қилган ҳукумат видеоселектрида Оққўрғон ҳодисасига гувоҳ бўлган Тошкент вилояти прокурори ўринбосари ва бошқа мутасадди раҳбарлар ҳам ўз лавозимларидан озод этилган.

Ҳаққимизда Anonymous

Яна маълумот

qcexcbucfcfgbjhwow-x1belruottabt

Пўлат Бобожонов «Жаслиқ»даги маҳкумлар сонини очиқлади

Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазири Пўлат Бобожонов “Ўзбекистон 24” телеканалига Жаслиқ колонияси тугатилиши ҳақида интервью …