Главные новости
Главная / Маданият / Зоҳирий фатво
<

Зоҳирий фатво

fatvoҲикоят қилишларича, Имом Аъзам ҳузурига бир одам кириб келди:

– Эй имом, саволим бор, жавоб берсангиз, – деди.

– Айтинг, эшитайлик-чи, – дедилар улуғ имом.

– Мен жаннатни истамайман, жаҳаннамдан ҳам кўрқмайман, кўрмаганимга гувоҳлик бераман, ўлган нарса ейман, рукуъсиз, саждасиз намоз ўқийман, фитнани севаман, мен ҳақимда қандай фатво берасиз? – деди ҳалиги киши.

Имом Аъзамнинг талабалари бу одамдан ғазабланишди, зиндиқ дейишди. Абу Ҳанифа талабаларига:

– Бу одам ориф, авлиёдир. Бул шатаҳотни у (маънавий) сархуш ҳолда сўзлади, сизлар сўзларининг маъносига эмас, зоҳирига эътибор қилдингиз. Жаннатни истамасман дегани – ибодатимни фақат Аллоҳ розилиги учун қиламан дегани. Жаҳаннамдан қўрқмайман дегани – махлуқдан қўрқмайман дегани.

Кўрмаганимга гувоҳлик бераман дегани – Аллоҳни ва Расулини кўрмаганим ҳолда имон келтирдим дегани.

Ўлакса ейман дейиши – балиқни севиб тановул қиламан деганидир.

Рукусиз, саждасиз намоз ўқийман дейиши “улар намозларида доим – барқарор бўлувчи зотлардир” (“Маориж” сураси, 23-) оятига биноандир. Яъни, “қалбимни доимо Ҳаққа бераман ёки жаноза намози ўқийман”, дегани.

Фитнани севаман дейишидан мурод, унинг болалари бор. Яъни, “Ҳақиқатан, молларингиз ва фарзандларингиз бир фитнадир (“Тағобун” сураси, 15-оят)  (синов – имтиҳондир)” деган ояти каримага биноандир. Булар инсонларни ҳақдан чалғитувчи нарсалар бўлганидан “фитна” дейилган.

Кейин Абу Ҳанифа ўша зотга табассум билан боқиб:

– Бу зот орифи биллоҳдир, – дедилар. Барча шогирдлари ўша заҳоти берган фатволарида янглишганликларини англадилар.

Одилон қори Юнусхон ўғли

Ҳаққимизда Anvar

Яна маълумот

kitob-xondan-2

Ёднома – Шеърлар

Гул шага айлаб саёҳат, табъингизму чоғлар, Соф ҳаволарда қилиб сайру тамошо тоғлар. Майсазор ичра очилган …