Главная / Иқтисодиёт / «Ўзмиллийбанк» мижозларига қулай ва тезкор хизмат кўрсатиш янада осонлашди
<

«Ўзмиллийбанк» мижозларига қулай ва тезкор хизмат кўрсатиш янада осонлашди

«Ўзмиллийбанк» томонидан мижозларга қулай ва тезкор хизмат кўрсатиш, масофавий хизмат турларини ривожлантириш мақсадида замонавий ахборот технологиялари, дастурий таъминот ҳамда техник қурилмалардан кенг фойдаланиш йўлга қўйилмоқда.

Бунинг учун Банкнинг IT-платформаси янгиланиб, бўлим ва филиаллар иш жараёнларини автоматлаштириш билан енгиллаштириш ва иш ҳажмларини мақбуллаштириш тадбирлари олиб борилмоқда.

Банкнинг иқтисодий самарадорлиги кам, операцион харажатлар миқдори кўп бўлган Шаҳрихон ва Қўрғонтепа филиалларини Андижон бўлимига, Марғилон филиалини Фарғона бўлимига, Каттақўрғон филиалини Самарқанд бўлимига, Олмалиқ ва Чирчиқ филиалларини Тошкент вилояти бўлимига ва Хива филиалини Урганч бўлимига бирлаштириш режалаштирилган.

Ушбу филиаллар жойлашган туманларда аҳоли гавжум бўлган ҳудудларда 2 тадан хизмат кўрсатиш марказлар фаолияти йўлга қўйилади.

Мазкур хизмат кўрсатиш марказларида банк мижозлари учун барча қулайликлар яратилган ҳолда банк хизматлари кўрсатиш давом эттирилади ҳамда аҳоли учун қулай бўлган замонавий автоматлаштирилган тўлов ускуналари банкомат, инфокиосклар ва бошқа замонавий ускуналар билан таъминланади.

Бирлаштирилаётган филиалларда ишлаб келаётган ходимлар малакасини ошириш, қайта ўқитиш ва янги чакана банк маҳсулотлари бўйича уларни ихтисослаштирган ҳолда ташкил қилинаётган марказларда иш фаолиятларини давом қилдириш ишлари амалдаги меҳнат қонунчилиги талаблари доирасида олиб борилади.

Ҳаққимизда anvarj63

Яна маълумот

absdxj2hjwg7gktoygvh6jaasahmjgrg

Франция Альпи Россия агентларининг махфий базаси бўлган – ОАВ

Фото: Reuters Россия махсус хизматлари ходимлари бутун Европадаги операцияларини ўтказиш учун база сифатида Франция Альпидан …