Главная / Жамият / Жиззах марказида янги жоме масжиди ўз фаолиятини бошлади
<

Жиззах марказида янги жоме масжиди ўз фаолиятини бошлади

masjidЖиззах шаҳрида ҳам четдан келадиган мусулмонлар ва шу шаҳарнинг ўзида яшовчи номозхонларга хизмат қиладиган Хўжа Нуриддин ота номига масжид бино қилинди. Мазкур масжид ҳукумат томонидан қўллаб-қувватланиб, халқнинг ҳашар йўли ила барпо этилди. Масжид икки қаватдан иборат бўлиб, биринчи қавати 500-600 нафар , иккинчи қавати 700-800 нафар одам учун мўлжалланган.

– 1999-2000 йилларда мен Жиззахда марказий қўшма масжидда ноиб бўлиб ишлаган вақтларимда раҳматли Ҳўжа Нуриддин ҳожининг неваралари мадрасани очиш ташаббуси билан чиққан эди. Ўша пайтда у мадрасани очиш учун катта маблағ талаб қилинарди. Бу масъулиятни ҳеч ким зиммасига олмаган эди. Шунинг учун раҳматли Ҳўжа Нуриддин отанинг неваралари ҳеч бўлмаганда Адлия вазирлиги рўйхатидан ўтказиб, масжид очиб фойдаланайлик, деб керакли жойларга илтимос қилиб, хат билан чиқиб масжид очдирган эди, – дейди  Хўжа Нуриддин  ота жоме масжиди имом хатиби Мусаев Абдулмуталиб ўғли.

Маълумотларга кўра, Жиззах шаҳрининг марказий қисмида жойлашган масжид “Хўжа Нуриддин ҳожи” жоме масжиди номини олиб, ҳозирда ўз фаолиятини олиб бормоқда.

Ҳаққимизда Anvar

Яна маълумот

Андижонда 10 йиллик соғлом қарағайлар кесилмоқда

Андижонда ўн йил олдин кесиб ташланган чинорлар ўрнига экилган қарағайлар ҳам кесилмода¸ деб хабар берди Фарғона.ру …