Главная / Маданият / ЗИРА : синтактик таҳлил қилинг
<

ЗИРА : синтактик таҳлил қилинг

Машқ. Матнни ўқинг. Уюшиқ бўлакли гапларни аниклаб, қандай бӯлак уюшганини белгиланг ва синтактик таҳлил қилинг.

Зира денгиз сатҳидан 800-1800 метр баланд ерларда – адир ва тоғ ёнбағирларида ӯсади. Зира Туркистон ҳамда Ҳисор тоғларининг ғарбий қисмларида кенг тарқалган. Шунингдек, Бойсун, Нурота, Олой тоғларининг ҳам катта-катта май- донларини эгаллайди.

Зира усимлиги тарқалган Шаҳрисабз, Яккабоғ, Ғаллаорол, Қизилқум ҳудудларида қиш фаслида қуруқ совуқ бӯлади, ёғингарчиликнинг энг кӯп қисми апрель ойига, энг кам қисми июль-сентябрь ойларига туғри келади.

Зира ўсадиган майдонларнинг тупроғи бўз тупроқ бӯлиб, унумли тупроқлар қаторига киради. Бу ерларда зира анча баланд, сершох булиб, тарвақайлаб усади. Тадқиқотлар шуни кӯрсатадики, зира кам тарқалган майдонларда 4-6 тадан соябонсимон тўпгул ҳосил қилса, энг кӯп тарқалган ерларда

  • 8 тагача тӯпгул ҳосил қилади. Бундай зоналарда зиранинг бӯйи баланд ўсади, ҳосилдорлиги ҳам кўп бӯлади.

Зира кӯп йиллик ўсимлик бӯлиб, табиатда фақат уруғи ёрдамида кўпаяди. У биринчи йилда уруғпалла барглар ҳосил қилади, холос. Зира ҳаётининг иккинчи йилида битта чинбарг, учинчи йилида эса иккита чинбарг чиқаради. Бу барглар патсимон шаклда кўринади. Тӯртинчи йилда гуллаш ҳамда мева ҳосил қилиш жараёнлари бошланади. Зира уруғида эфир мойининг миқдори унинг тўлиқ пишган даврида бӯлиши ва у саратонда пишиб етилиши аниқланган. Шунинг учун зира ҳосилини йиғиб-териб олиш июль ойида амалга оширилади.

Шарқ халқлари азалдан зирани сутли овқатлардан ташқари барча таомларга солиб ишлатиб келишади. Ҳозирги кунда зира нафақат Осиёда, балки Европа, Америка, Австралияда севиб истеъмол қилинадиган зираворлардан бири бӯлиб қолди.

(Я.Лкролов)

Ҳаққимизда anvarj63

Яна маълумот

ulugbek-hamdam

УЛУҒБЕК ҲАМДАМ (1968)

Улуғбек Ҳамдам ёлқинли шеърияти, ўйчил ҳикоя, қисса ва романлар ҳамда теран адабий -танқидий мақолалари билан …