Главные новости
Главная / Сиёсат / «Ўзим ҳам 15 йил ижарада яшаганман» – Президент Талабалар шаҳарчасида олимлар учун қурилган уйларни бориб кўрди
<

«Ўзим ҳам 15 йил ижарада яшаганман» – Президент Талабалар шаҳарчасида олимлар учун қурилган уйларни бориб кўрди

Шавкат Мирзиёев Талабалар шаҳарчасида олим ва педагоглар учун бунёд этилган уйлардаги шароитларни кўздан кечирди, хонадон эгалари билан суҳбатлашди.

Бундан бир йил олдин, 2019 йил 24 май куни президент Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон Миллий университетида олий таълим ва илм-фан намояндалари билан учрашган эди. Олим ва педагогларнинг ижтимоий шароитларини яхшилаш масалаларига алоҳида эътибор қаратиб, улар учун кўп қаватли уйлар қуриш бўйича кўрсатмалар берганди.

Шунга мувофиқ, Тошкентдаги Талабалар шаҳарчаси ҳудудида 6та 9 қаватли турар жой бунёд этилди. 216та хонадон жиҳозланган ҳолда фойдаланишга топширилди. Деворлари энергия тежовчи материаллар билан қопланган. Хонадонларга алоҳида иситиш мосламалари ўрнатилган. Ҳовлиларида болалар ва спорт майдончалари, автотураргоҳлар ташкил этилган.

Давлат раҳбари Олмазор туманига ташрифи доирасида мазкур уйларда яратилган шароитларни кўздан кечирди, хонадон эгалари билан суҳбатлашди.

«Сизларни, сизлар орқали бу ерда яшайдиган барча оилаларни табриклайман, мана шу шинам, замонавий уйлар муборак бўлсин! Ўзим ҳам қишлоқдан келиб, 15 йил ижарада яшаган одам сифатида бу нарсанинг қадрини жуда яхши ҳис қиламан.

Биз олим ва педагоглардан натижа кутардигу, шароитини сўрамасдик. Сизларни ҳам рози қиладиган вақт-соат келди. Илмли одамлар – мамлакатимизнинг олтин фонди. Уларнинг қўлида келажагимиз бўлган болаларимиз тарбияланади. Ўқитувчилар уйли бўлиб, оиласидан кўнгли тўқ бўлса, касбига меҳр билан, Ватанга садоқат билан ишлайди. Бу уйлар сизларга буюрсин, шу ерда тўйлар қилинглар. Фарзандларингиз, невараларингиз ота-онам илмни танлаб кам бўлмади, деб юрсин», дея ният билдирди президент.

Ҳаққимизда anvarj63

Яна маълумот

yvqx5xwv4_me2c0shbtrp02qu-aaytkj

Президент суд тизимини қайта кўриб чиқишга топшириқ берди

Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёев раислигида 30 июнь куни одил судловни таъминлаш ва коррупцияга қарши …