Главные новости
Главная / Жамият / Жисмоний шахсларга такси қилиш ҳуқуқи яна берилмади
<

Жисмоний шахсларга такси қилиш ҳуқуқи яна берилмади

2021 йил 1 январдан бошлаб, жисмоний шахсларга ўзини ўзи банд қилган шахслар сифатида автомобиль транспортида йўловчи ташиш фаолиятини амалга оширишга рухсат берилиши кутилаётганди. Аммо президент тегишли фармонида жамоатчиликнинг ушбу кутилмаси яна тушиб қолди.

Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёевнинг «Яширин иқтисодиётни қисқартириш ва солиқ органлари фаолияти самарадорлигини ошириш бўйича ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида»ги фармони қабул қилинди. Ушбу фармон қабул қилинишидан мақсад иқтисодиёт тармоқларидаги яширин айланма даражасини кескин пасайтириш ҳисобланади.

Аввалроқ, кенг жамоатчилик 2021 йил 1 январдан жисмоний шахсларга ўзини ўзи банд қилган шахслар сифатида 5 кишидан кўп бўлмаган ўриндиқли (ҳайдовчини ҳисобга олган ҳолда) енгил автомобиль транспортида ташиш фаолиятини амалга оширишга рухсат берилишини кутаётганди.

Унга мувофиқ, ўзини ўзи банд этувчи шахслар енгил автомобиль транспортида йўловчиларни ташиш фаолиятини мобил иловалар – агрегаторлар орқали амалга оширганларида олинган даромадларга ижтимоий солиқни тўлаш билан бир қаторда жисмоний шахслардан даромад солиғи белгиланган тўлов ставка бўйича олинган даромад суммаси 50 фоизга камайтирилган ҳолда солиқ солиниши назарда тутилганди.

Молия вазириги расмий вакилининг Kun.uz’га маълум қилишича, ушбу масала устида ишлар тўхтаб қолмаган. Шунингдек, мобил иловалар – агрегаторлар амал қилмайдиган ҳудудларда айрим масалаларни ҳал этиш, хусусан агрегаторга уланмай, фаолият олиб бориш бўйича таклифлар кўриб чиқилмоқда.

Сентябрь ойи бошида молия вазири ўринбосари Дилшод Султонов таксичиларни ҳам ўзини-ўзи банд қилганлар рўйхатига қўшиш бўйича ишланаётгани ва бу бўйича 1-2 ойда Вазирлар Маҳкамасига таклиф киритилишини маълум қилганди.

Эслатиб ўтамиз, шу йил 19 майдаги президент селекторида таксичилар даромад солиғини тўлашдан озод этилиши маълум қилинган, аммо 9 июнда эълон қилинган тегишли қарорда таксичилар кўзда тутилмаганди.

Ҳаққимизда anvarj63

Яна маълумот

adz7lu7fuhwnieimtkj50_1ivungsatz

Талабалар — пойтахтнинг асл уйсизлари

Тошкентдаги асл уйсизлар кимлигини биласизми? Минглаб талабалар! Талабаларга вақтинча яшашлари учун одатда уй етишмайди. Уй …