Главные новости
Главная / Жамият / Жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи ставкалари ўзгаришсиз қолди
<

Жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи ставкалари ўзгаришсиз қолди

Янги таҳрирдаги Солиқ кодексида илгари амал қилган жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи ставкалари ўзгаришсиз қолди. Бу ҳақда Адлия вазирлиги хабар бермоқда.

Ўзбекистон резидентлари бўлган жисмоний шахслар:

жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғининг асосий ставкаси – 12 фоиз;
дивидендлар ва фоизлар кўринишидаги даромадлар учун фоиз ставкаси – 5 фоиз;

Ўзбекистон норезидентлари бўлган жисмоний шахслар учун:

дивиденд ва фоизлар – 10%;
халқаро юк ташишдаги транспорт хизматларини кўрсатишдан олинган даромадлар (юк ташишдан олинадиган даромадлар) – 6%;
меҳнат шартномалари ва фуқаролик-ҳуқуқий шартномалар бўйича олинган даромадлар, бошқа даромадлар – 20%.

Бундан олдин, солиқ турлари қисқартирилгани хабар берилганди.

Ҳаққимизда anvarj63

Яна маълумот

fqfwhxkiora1nf8bcekvollsjkogtzs

Ташқи қарз – хатарми ё имконият? Иқтисодчи билан суҳбат

Ўзбекистонда давлат ташқи қарзи рақамларда ўсиб бораётгани хавотирларга сабаб бўлмоқда. Мутахассис вазиятни таҳлил қилиб, ушбу …