Жинсий ҳаёт тажрибасида урганилиб, маълум атамалар билан номланган босқичлар борки, буларни билиб қўйиш фойдадан холи эмас. Бу босқичлар жинсий алоқанинг муҳим таркибий қисмлари бўлганлиги учун уларнинг аёл ва эркакларда ўзига хос ифодаланиш хусусиятлари устида сўз юритамиз.
Либидо – хоҳиш-истак, ҳирснинг юзага келиши; маълум шахс билан жинсий яқинлик қилиш истаги эркакларда аёлларга нисбатан осонроқ, тезроқ юзага келади. Либидонинг юзага келиши учун эркакларнинг аёл дийдорини куришининг узи ҳам баъзан кифоя қилади.
Йигит киши аёл дийдорини, қад-қоматини, кийимини кўриб, ҳаяжонга тўлади, ҳирси кучаяди, бинобарин, бу либидонинг юзага келишига кучли таъсир килади.
Либидо аёлларда бирмунча кеч пайдо бўлади, ҳис-ҳаяжоннинг юзага чиқиши эркакларга нисбатан бирмунча кучсиз ва давомлироқ бўлади. Бунга сабаб, уларнинг ҳиссиётида руҳий ҳолатнинг физиологик ҳолатга нисбатан устунлигидир.
Эрекция – қўзғалиш юзага келишидан бошланиб, жинсий алоқага тайёрлангунга қадар булган вақтни ўз ичига олади. Бу босқичда аёл жинсий аъзоларида бир қатор ўзгаришлар юзага келади: қин намланади, клитор (жинсий аъзоларнинг қон билан таъминланиши кучайиши ҳисобига), катта ва кичик жинсий уятли лаблар катталашади,
секреция безлари, айниқса, жинсий аъзолар безларининг иши зўраяди, тана қизийди, баъзан тери шиллиқ қавати қизаради ва бошқа шунга ухшаш ҳолатлар пайдо бўлади.
Эркакларда эрекция пайтида жинсий аъзога қон келиши кўпаяди, учта ғоваксимон таначанинг қон билан таъминланиши ҳисобига жинсий олат 3 4 баробар катталашади ва ниҳоятда таранглашади. Олатнинг бундай катталашиши унинг қон билан таъминланишига, аниқроғи, қон томирларининг қаерда жойлашишига боғ-
лиқ булади. Барча аъзоларда артерия чуқурроқ, вена қон томири юзароқ жойлашган булса, олатда бунинг акси булади. Артерия юзароқ жойлашган булиб, венанинг чуқурроқ жойлашиши натижасида ғоваксимон таначалар қонга тулиб, венани қисиб қўяди ва шунинг ҳисобига қоннинг венада юриши қийинлашади, бу эса жинсий аъзони янада шиширади ҳамда унинг бир неча бор катталашиб, ниҳоятда таранглашишига олиб келади.
Эрекция босқичи эркакларда аёлларга нисбатан қисқароқ бўлади, чунки улар бирмунча тез ва осон қўзғалади. Ҳатто баъзан олатни шунчаки ишқаланишининг узидаёк беихтиёр эрекция ҳолати юзага келади. Баъзан бирор аёлни кургандаёқ, жинсий алока истагини ўйлаш ёки бирор таниш, ёкимли ҳиднинг сезилиши ҳам эрекция пайдо қилиши мумкин.
Аёлларнинг аксариятида эрекция кўп вақт талаб қилади. Эркакларга ўхшаб, беихтиёр эркак кишини кўргандаёқ юзага келавермайди, чунки уларда руҳий ҳолатнинг устунлиги эрекцияга ҳам ўз таъсирини кўрсатади.
Аёлларда эрекция пайдо бўлиши эркакнинг ширин гапиришига, жинсий алоқа қилинадиган жойнинг холи, бехавотир бўлишига, эркакнинг ўпиб эркалашига, эроген зоналарини силаб-сийпашига, баданнинг ва ўриннинг тозалиги ва хушбўйлиги каби бошқа кўпгина сабабларга боғлиқ бўлади. Булар, албатта, эркак кишига ҳам аҳамиятли-ю, лекин аёл учун ҳал қилувчи омиллар ҳисобланади.
Эрекция босқичида ҳирс қузғалиши билан эркаклар аёллардан фарқ қиладилар, яъни эркак киши иложи борича ҳирсини тезроқ кондиришга ҳаракат қилади, аёл киши эса бу вақтни мумкин қадар чўзади, жинсий алоқани бошлашга нюшилмайди, чунки бу вақт қанчалик чўзилса, аёллар шунча кўп лаззатланадилар.
Буии эркаклар яхши билишлари ва жинсий алокада ҳисобга олишлари керак. Аёлда эрекция боскичи тўлик ўтмагунча, қўзғалиш интиҳосига етмагунча эркак киши жинсий алоқани бошламаслиги керак. Аёлда эрекция тўла бўлмаса, қин намланмаса, у жинсий алоқа вақтида ҳар хил оғриқлар ссзиши мумкин. Аёлда эрекция тулиқлиги, унинг жинсий алокага тайёрлигини унинг хатти-ҳаракатидан билиб олса булади.
Фрикция – олатнинг қинга кириши ва фрикцион ҳаракатларнинг бошланишидан то оргазм – ниҳоятда лаззатланиш юзага келгунгача бўлган вақтни ўз ичига олади. Фрикцион ҳаракатлар, одатда, 1,5-2 дақиқадан 6 дақиқагача давом этади ва, асосан, оргазм билан тугайди. Агар эркак киши меъёрида мунтазам жинсий ҳаёт кечириб юрса, оргазмни 1,5-2 дақиқадан олдин сезса, бу жинсий заифлик белгиси ҳисобланади. Агар аёлда қузғалиш ва эрекция тўлиқ утишига ҳамда фрикцион ҳаракатлар 6-10 дақиқа давом этишига қарамай, оргазм юзага келмаса, буни жинсий
совуқлик – фригидлик деб ҳисоблаш керак. Бунда аёлнинг буйида бўлиб қолишидан қурқаётганини, қаерда ва қай шароитда жинсий алоқа қилинаётганлигини ва бошка сабабларни, албатта, ҳисобга олиш зарур. Бу жинсий ҳаётни энди бошлаган ва ҳали оргазм туйғуларини умуман ҳис этмаган аёллар бундан мустасно. Шунинг учун ҳам юқорида айтиб утилганлар барча аёлларга тааллуқли эмас.
Фрикцион ҳаракатларни купчилик фақат эркаклар вазифаси сифатида тасаввур этадилар, ваҳоланки, бундай ҳаракатлар аёллар томонидан ҳам булса, оргазм ҳисси осонлашади ва лаззати ортади. Бу жинсий алоқанинг эмоционал идрок қилинишини эркакда ҳам, аёлда ҳам ниҳоятда кучайишига олиб келади. Фрикцион ҳаракатлар туғри, спиралсимон ва айланасимон булиши мумкин.
Умуман, қиннинг торлиги, фрикцион ҳаракатларнинг ҳар хил бўлиши, тезлиги ва эроген зоналарни таъсирлантириш оргазмни тезлаштиради. Бу даврда эркак киши аёл кишининг майл-истагига қараши керак. Шундагина аёл киши жуфти билан бир вақтда лаззат олади ва бутун вужуди эриб, ором олади, жинсий алоқа тугагандан кейин ҳам ҳар иккаласи қоникиш ҳосил қилиб, енгил тортади.