Главная / Сиёсат / Жамшид Қўчқоров: «Жорий йилда инфляция юқори бўлиши кутиляпти»
<

Жамшид Қўчқоров: «Жорий йилда инфляция юқори бўлиши кутиляпти»

Молия вазири Жамшид Қўчқоров Олий Мажлис Қонунчилик палатасида «2020 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида»ги қонуни лойиҳаси муҳокамаси вақтида инфляция даражаси, унинг юқорилигига сабаб бўлган омиллар бўйича маълумот тақдим этди.

Фото: Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ахборот хизмати

«Иқтисодий соҳада таркибий ислоҳотлар амалга оширилаётган ҳолатда жорий йилда инфляция даражаси нисбатан баланд бўлиши ва у 15,5 фоизни ташкил этилиши кутиляпти. Инфляцияни кейинги йилда 12,5-13 фоизгача пасайтириш, 2022 йил якуни билан эса 9-9,5 фоизгача пасайтириш лозим бўлади. Бунинг учун монетар ва фискал соҳада мувофиқлаштирилган ҳолда қилинадиган чоралар, рақобатбардош истеъмол маҳсулотлари ишлаб чиқаришни кўпайтиришнинг аниқ йўналишлари амалга оширилади. Умумий фискал тақчилликни 2022 йилгача ЯИМга нисбатан 1,5 фоизгача камайтириш мақсад қилинмоқда.

Яқинда Халқаро валюта жамғармасининг Кавказ ва Марказий Осиё бўйича иқтисодий прогнозлари эълон қилинди. Унга кўра, Ўзбекистондаги инфляция МДҲдаги энг юқори кўрсаткич, деб қайд этилди. Бунга бир неча омил сабаб бўлган. Биринчидан, инвестицияларга бўлган эҳтиёж. Йиллар давомида бу муаммо йиғилиб қолган. Эҳтиёжни қоплаш учун ички ва ташқи молиявий манбалар ишга солинди. Кредитлар ҳажми йил якунлари билан 40 фоиздан ортиқ бўлиши кутиляпти.

Иккинчидан, тарифлар. Нон ва ун нархи эркинлаштирилди. Мана, яқинда депутатлар фермерлар мурожаатини кўриб беришди. Шу каби масалалар инфляцияга ўз таъсирини ўтказяпти.

Савол туғилиши мумкин: нега инфляция даражасини кескин туширишга ҳаракат қилинмаяпти? Аввало, иқтисодиётда молиявий манбаларга бўлган эҳтиёж қондирилмай қолади, иқтисодий ўсиш даражаси пасайиб кетади. Шунинг учун буни босқичма-босқич ҳал қилишимиз керак.

Учинчидан, халқаро валюта бозоридаги ва Ўзбекистоннинг асосий савдо ҳамкор мамлакатлари йирик валюта курслари алмашинуви сабабли миллий валютанинг маълум даражада девальвацияси содир бўлди», дея вазирнинг сўзларини келтирмоқда Kun.uz мухбири.

Ҳаққимизда anvarj63

Яна маълумот

zmhwprngeqnraf2yhnfcp6uo8b_kn7bn

Марказий Осиё давлатлари раҳбарлари Тошкентдаги учрашувда нималарга келишиб олишди?

29 ноябрь куни Тошкентда Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг иккинчи Маслаҳат учрашуви бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон …