Главная / Жаҳон / ЖАМБУЛДАГИ ФОЖИА: ҚУРБОНЛАРНИНГ БАРЧАСИ ЎЗБЕКИСТОН ФУҚАРОЛАРИ ЭМАС, ТИВ ЭСА ҲОЗИРЧА АНИҚ МАЪЛУМОТ БЕРМАЯПТИ

ЖАМБУЛДАГИ ФОЖИА: ҚУРБОНЛАРНИНГ БАРЧАСИ ЎЗБЕКИСТОН ФУҚАРОЛАРИ ЭМАС, ТИВ ЭСА ҲОЗИРЧА АНИҚ МАЪЛУМОТ БЕРМАЯПТИ

Жамбул областининг Қордай тумани ҳудудида, «Олмаота-Тошкент» автойўлининг 181-километрида йўловчи автобус ағдарилиб кетиши оқибатида ҳалок бўлганлар ва жабрланганлар орасида Ўзбекистон фуқароларидан ташқари, Қозоғистон ва Тожикистон фуқаролари ҳам бор. Бу ҳақда Қозоғистон ИИВ матбуот хизматига асосланган ҳолда Tengrinews хабар тарқатди.

rz08jzcxbmm3leexix26dyilok4jsmss«Йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида ҳалок бўлганларнинг 7 нафари Қозоғистон, 3 нафари Ўзбекистон фуқароси, яна бир кишининг шахси аниқланмади. Жабрланган ҳолда шифохонага ётқизилганлар орасида эса Қозоғистон, Ўзбекистон ва Тожикистон фуқаролари бор», дейилган хабарда.

20 апрель куни тонгда, маҳаллий вақт билан соат 05:09да Қозоғистон жанубидаги Жамбул области Қордай тумани ҳудудида, «Олмаота—Тошкент» трассасининг 181-километрида Van Hool русумли йўловчи автобуси иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси юз берди. Автобусдан олдинда кетаётган Toyota Camry автомобили юк машинаси билан тўқнашгач, ҳайдовчиси тўқнашувдан қочишга уринган ва автобус ағдарилиб кетган.

Ҳодиса жойида 8 киши ҳалок бўлган, 32 киши турли даражадаги тан жароҳатлари билан шифохонага олиб борилган, кейинроқ уларнинг 3 нафари вафот этган.

Дастлаб, Ўзбекистон ТИВ Жамбулдаги ЙТҲ оқибатида ҳалок бўлганлар Ўзбекистон фуқаролари эканини тасдиқловчи ахборот йўқлиги, жароҳатланганларнинг 7 нафари ўзбекистонликлар экани ҳақида хабар берганди.

Кейинроқ Қозоғистон президенти Қосим-Жўмарт Тўқаев твиттердаги расмий саҳифасида Жамбулдаги фожиа ҳақида хабар қолдириб, бу ЙТҲ оқибатида Ўзбекистоннинг 11 нафар фуқароси ҳалок бўлганини билдирганди.

Яна маълумот

snaiperist

Польша Беларусь билан чегарада снайперларни жойлаштирди

Польша Беларусь билан чегарада снайперларни жойлаштирди, деб хабар берди мамлакат Қуролли кучлари бош қўмондонлиги Twitterъда. “Снайперлар разведка, …