Главные новости
Главная / Жаҳон / Жаҳон банки Ўзбекистон ЯИМ ўсиш прогнозини 5,7 фоизгача оширди
<

Жаҳон банки Ўзбекистон ЯИМ ўсиш прогнозини 5,7 фоизгача оширди

2020 йилда Ўзбекистон иқтисодиётининг ўсиши 5,7 фоизни ташкил этади. Бу ҳақда «Жаҳон иқтисодиёти истиқболлари» ҳисоботида айтилган.

2019 йил июнь ойида Жаҳон банки 2020 йилда Ўзбекистон ЯИМ ўсиши 5,5 фоизни ташкил этишини прогноз қилганди.

Банк мутахассисларининг ҳисоб-китобларига кўра, 2019 йилда Ўзбекистоннинг ялпи ички маҳсулоти июнь ойидаги 5,3 фоизлик прогнозга нисбатан 5,5 фоизга ўсди.

Шу билан бирга, Жаҳон банки 2021 йилда Ўзбекистонда ЯИМ ўсиши бўйича прогнозини 6 фоиз даражасида сақлаб қолди. 2022 йилда Ўзбекистон иқтисодиёти, банк таҳлилчиларининг тахминларига кўра, 6 фоизга ўсади.

Ҳаққимизда anvarj63

Яна маълумот

nfr-6xaiwlzzilcetuvzwtpkm-zivoe2

Ўз фуқароларини ўлдириб қўйган Эрон, қироличани ранжитган шаҳзода, Ливияда рус-турк манфаатлари тўқнашуви ва ҳафтанинг бошқа хабарлари

Якунланаётган ҳафта ҳам барча ҳафталарда бўлганидек муҳим жараёнларга бой бўлди, жаҳоннинг турли нуқталарида ҳам, Ўзбекистонда …