Главная / Жаҳон / Зеленскийнинг инаугурация санаси аниқ бўлди
<

Зеленскийнинг инаугурация санаси аниқ бўлди

Украинанинг сайланган президенти Владимир Зеленскийнинг инаугурация маросими 20 май куни бўлиб ўтади.

tpagjyhwcgkxngv5k2hbe4jqintppicyОлий рада мажлисида ушбу қарорни 315 нафар парламент аъзоси қўллаб-қувватлади.

Зеленскийнинг ўзи қасамёд маросими 19 май куни ўтказилишини талаб қилаётганди. Унинг фикрича, амалдаги ҳукумат уни Олий радани қонунчиликда белгиланган муддатда тарқатиб юбориш ҳуқуқидан маҳрум қилиш учун инаугурация кунини ортга суришга уринмоқда.

Аммо ушбу санани фақатгина 207 депутат қўллаб-қувватлади. Аксарият парламент аъзолари Украинада 19 май сиёсий қатағонлар қурбонларини хотирлаш куни бўлгани боис бу санага қарши чиқишди.

Инаугурация сайлов натижалар расман эълон қилинганидан сўнг 30 кун ичида, яъни 3 июнгача ўтказилиши лозим.

Ҳаққимизда anvarj63

Яна маълумот

h5_4njej32t_gqdtlsbo8out0n_7o54x

Нур-Султонга янги мэр тайинланди

Қозоғистон президенти фармони билан пойтахт Нур-Султонга янги аким (ҳоким) тайинланди. Ушбу лавозимни Алтай Кулгинов эгаллаган. …