Главная / Жаҳон / Зеленский ўзининг истеъфоси талаб қилинган петицияга рад жавобини берди
<

Зеленский ўзининг истеъфоси талаб қилинган петицияга рад жавобини берди

Украина президенти Владимир Зеленский ўзининг истеъфоси талаб қилинган петицияга рад жавобини берди. Петиция кўриб чиқиш учун талаб қилинган миқдордаги имзоларни тўплаган. Унга 60 мингга яқин имзо қўйилган.
j_mwbvwwkayyxqa0lox_lv__enu58cw
“Эксперт онлайн” нашрининг ёзишича, Зеленский петицияни имзолаганларнинг талабига кўра истеъфога кетишни рад этиб, мумкин бўлган барча вариантга бирма-бир жавоб бериб чиққан.

Жумладан, Украина конституциясида импичмент саломатлиги бўйича мажбуриятларини бажара олмаслик, импичмент ёки ўлим ҳолатида кўзда тутилган.

Зеленскийнинг таъкидлашича, саломатлик борасида унда ҳаммаси жойида. Умуман олганда, у толиқаётган бўлса-да, ўзини яхши ҳис қилмоқда.

Украина президентининг таъкидлашича, у объектив сабабларга кўра президент лавозимини тарк эта олмайди. У, шунингдек, импичмент ҳақидаги қонун лойиҳаси бўйича ҳам тўхталиб ўтган.

Президентнинг айтишича, у уни қўллаб-қувватлаган  “73 фоиз сайловчининг истагини эътиборсиз қолдира олмайди”.

Зеленскийни истеъфога жўнатиш талаб қилинган петиция унинг сайтида 22 май куни, яъни инаугурациясидан 2 кунгина ўтиб эълон қилинганди.

Ҳаққимизда Anonymous

Яна маълумот

frbahla_zq6o5lxlxxeablikqgbjbov8

8 ёшли балиқчи бола рекорд оғирликдаги хавфли акулани тутди

Австралиянинг Сидней шаҳри яқинида Жейден Миллауро исмли 8 ёшли болакай 314 килограммлик акулани қармоғига илинтирди. …