Главные новости
Главная / Иқтисодиёт / Ўзбекистоннинг Шанхайдаги бош консулхонасида Тезкор жавоб қайтариш штаби ташкил этилди
<

Ўзбекистоннинг Шанхайдаги бош консулхонасида Тезкор жавоб қайтариш штаби ташкил этилди

Хитойдаги Ўзбекистон фуқароларига ватанга қайтиш учун давлат чегарасидан ўтиш тақиқланмаслиги тушунтирилмоқда

Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлигининг оператив штаби берган маълумотга кўра, 2020 йилнинг 16 март куни мамлакатнинг Шанхай шаҳридаги бош консулхонаси (Хитой) ҳузурида фуқароларнинг мурожаатларига Тезкор жавоб қайтариш штаби ташкил этилди. У 24 соатлик режимда фаолият кўрсатмоқда.

ТИВ Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси хабарида айтилишича, ватандошларга хориждаги, жумладан Хитойдаги Ўзбекистон фуқароларига ватанга қайтиш учун давлат чегарасидан ўтиш тақиқланмаслиги тушунтирилмоқда. Шу билан бирга, фуқаролар Ўзбекистонга қайтиб келишлари билан 14 кун давомида карантинда бўладилар.

Ўзбекистон ҳудудига кириш борасида 2020 йил 16 мартдан жорий қилинган чекловлар, авваламбор, бошқа давлатларнинг фуқароларига тегишли.

ТИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси Шанхай шаҳри, Аньхой, Фуцзянь, Хунань, Цзянси, Цзянсува Чжэцзян провинциялари ҳудудида бўлиб турган Ўзбекистон фуқароларига улар зарурат туғилган ҳолатларда Шанхай шаҳридаги бош консулхона ҳузуридаги Тезкор жавоб қайтариш штаби аъзоларига мурожаат қилишлари мумкинлигини эслатиб ўтган:

Бош консул Азиз Масутов, телефон/WeChat: +86 131 2229 9776, Телеграм: +998 90 904 75 88
Азизбек Улуғбеков, телефон/WeChat/Телеграм: +86 131 2255 5772
Искандар Саломов, телефон/WeChat: +86 131 2229 9663, Телеграм: +998 93 380 38 25
Электрон манзил: cg_uzbekistan@126.com.

Ҳаққимизда anvarj63

Яна маълумот

5mi8cciwaxbgwh-_hlh11-c0iuloikzv

Карантин таътили пайтида контракт ва стипендия тўлаш тартиби маълум қилинди

Контракт тўлаш муддати ҳақида карантин таътили тугаганидан кейин хабар берилади. Стипендия эса аввалги тартибда, фақат …