Главные новости
Главная / Жаҳон / Ўзбекистоннинг Россиядаги элчихонаси «Меҳр» лойиҳасини ишга туширди.
<

Ўзбекистоннинг Россиядаги элчихонаси «Меҳр» лойиҳасини ишга туширди.

Фото: РИА Новости

Ўзбекистоннинг Москвадаги элчихонаси ва Россия ҳудудларидаги бош консулхоналари 14 майдан эътиборан карантин ва чеклов чоралари туфайли оғир вазиятга тушиб қолган Ўзбекистон фуқароларига бир марталик моддий ёрдам тўлаб беришни бошлайди.

Ташқи ишлар вазирлиги хабарига кўра, моддий ёрдам элчихона очган хайрия ҳисоб рақамига келиб тушган маблағлар ҳисобидан ажратилади.

Бир марталик моддий ёрдам Россия Федерацияси ҳудудида бўлиб турган қуйидаги тоифадаги Ўзбекистон Республикаси фуқароларига тўлаб берилади:

  1. Ногиронлар – тегишли тасдиқловчи ҳужжат (маълумотнома) тақдим этилган тақдирда;
  2. Қарамоғида 2 ёшгача фарзанди бўлган ҳамда ҳомиласи 7 ойликдан ошган аёллар – зарур тасдиқловчи ҳужжатлар (боланинг туғилганлиги ҳақидаги гувоҳнома, тиббиёт муассасидан маълумотнома) тақдим этгилган ҳолда;
  3. Covid-19 ташхиси қўйилган шахслар – тегишли тасдиқловчи ҳужжат асосида;
  4. Россия ОТМларининг кундузги бўлимларида таҳсил олаётган талабалар – ўқиш жойидан тегишли маълумотнома асносида.

Маълум қилинишича, мазкур ёрдам Россияда белгиланган меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдоридан келиб чиққан ҳолда бир марталик пул маблағини тўлаб бериш шаклида амалга оширилади.

Маълумот учун, айни пайтда Россияда меҳнатга ҳақ тўлашнинг минимал миқдори 12 130 рубл этиб белгиланган (165 доллар атрофида).

Молиявий ёрдамни олиш учун элчихона томонидан махсус ишга туширилган ўзбек ва рус тилларидаги «мехр.рф» портали орқали мурожаат юбориш лозим.

«Элчихона хайрия банк рақамига молиявий маблағлар ўтказган ҳомийлар ва шерикларимизга миннатдорлик билдирамиз.

Ватандошимиз, таниқли тадбиркор ва ҳомий Алишер Усмоновга у кўрсатган кенг кўламли ёрдами учун алоҳида миннатдорлик изҳор этамиз», – дейилади Ўзбекистоннинг Москвадаги элчихонаси хабарида.

Қўшимча қилинишича, эҳтиёжманд фуқароларга молиявий маблағларни ажратиш жараёни шаффофлигини таъминлаш мақсадида, элчихона ҳар ҳафта тегишли ҳисоботларни эълон қилиб боради.

Ҳаққимизда anvarj63

Яна маълумот

lslmq_enr9jhzqft_ie0r0cnya56bwf2

«Ватан ўғлони» ҳарбий-ватанпарварлик ташкилоти ташкил этилади

“Ватан ўғлони” болалар ва ўсмирлар ҳарбий-ватанпарварлик ташкилоти фаолияти ташкил этилади. Президентнинг “Ўзбекистон Республикаси “Ватан ўғлони” …