Главные новости
Главная / Жамият / Ўзбекистонликлар асосан қайси давлатларга кўчиб кетмоқда?
<

Ўзбекистонликлар асосан қайси давлатларга кўчиб кетмоқда?

АҚШ ўзбекистонликлар энг кўп кўчиб кетаётган давлатлар учлигига кирди. Давлат статистика қўмитасининг январь-июнь ойлари учун маълумотлари шундан далолат бермоқда. Биринчи чорак натижаларига кўра, Қўшма Штатлар тўртинчи ўринни эгаллаганди.

Январь-июнь ойларида жами 4 847 киши бошқа мамлакатларга кўчиб кетди. Энг кўпи – Қозоғистонга (56,3 %). Кейинги ўринлардан Россия (36,9 %), АҚШ (1,2 %), Исроил (1 %) жой олди. Бошқа мамлакатлар ҳиссасига қолган 4,6 % тўғри келди.

lajtrjoozuheufvokuv9os108zyxiyr6

Худди шу даврда 1 361 киши доимий яшаш учун кўчиб келди. Энг кўпи Қозоғистондан (29,7 %). Кейинги ўринларда Тожикистон (24,2 %), Россия (22,3 %), Қирғизистон (14,3 %) қайд этилган. Бошқа мамлакатлар ҳиссасига эса қолган 9,5 % тўғри келади.

Умуман олганда, йил бошидан буён келганлар сони 78,9 минг кишини ташкил этди (ички 77,5 минг киши, ташқи – 1,4 минг киши), чиқиб кетганлар – 82,4 минг киши (ички 77,5 минг киши, ташқи – 4,9 минг киши).

Миграция сальдоси минус 3,5 минг кишига етди ва 2018 йилнинг шу даврига нисбатан минус 6,2 минг кишини ташкил этди.

Миграция даражаси юқорилиги Қашқадарё (минус 3,3 минг киши), Самарқанд (минус 2,5 минг киши) ва Қорақалпоғистонга (минус 1,7 минг киши) тўғри келади. Миграциянинг ижобий сальдоси Тошкент шаҳрида (плюс 12,9 минг киши) қайд этилди.

Ҳаққимизда Anonymous

Яна маълумот

gg5giysngegbvpuldxw1-b9yu45hwvha

Ўзбекистон Туркия Буюк миллат мажлиси аъзоларини сайловларда кузатувчи сифатида иштирок этишга таклиф қилди

2019 йилнинг 6 август куни Туркияда амалий ташриф билан бўлиб турган Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар …