Главные новости
Главная / Жамият / Ўзбекистонга Малининг янги элчиси келди
<

Ўзбекистонга Малининг янги элчиси келди

20 ноябрь куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов Мали Республикасининг фавқулодда ва мухтор элчиси этиб тайинланган (қароргоҳи Москва шаҳрида) Тиэфинг Конатени қабул қилди.

zvcf-sjuc6i1mpczc_wqdbsny5q8-lc_

Вазир элчининг ишонч ёрлиқларини қабул қилиб, уни юқори ва масъулиятли лавозимга тайинлангани билан табриклаган ва унга фаолиятида муваффақият тилаб қолган.

Суҳбат давомида ҳамкорликни турли шаклларда, хусусан, БМТ ва Ислом ҳамкорлик ташкилоти доирасида ривожлантириш истиқболлари муҳокама қилинган, икки томонлама муносабатларнинг ҳуқуқий асосларини яратиш бўйича биргаликда ишлашдан манфаатдорлик изҳор этилган.

Учрашувда томонларни қизиқтирган бошқа масалалар юзасидан ҳам фикр алмашилган.

Ҳаққимизда Anonymous

Яна маълумот

kushoniyon

Ўзбекистон Ислом молияси соҳасида МДҲ етакчисига айланиши мумкин

Ўзбекистон Марказий Осиёда жойлашган ва аҳоли сони бўйича минтақадаги энг катта давлат бўлиб, 90 фоиздан …