Главные новости
Главная / Жаҳон / Ўзбекистонда «ўзини яккалаш» тартиби мажбурий бўлмоқда
<

Ўзбекистонда «ўзини яккалаш» тартиби мажбурий бўлмоқда

4 апрель куни Ўзбекистон Республикасига коронавируснинг кириб келиши ва тарқалишини олдини олиш юзасидан чора-тадбирлар дастурини тайёрлаш бўйича республика махсус комиссиясининг навбатдаги йиғилишида бу йўналишда қуйидаги қўшимча чора-тадбирлар белгиланди.

Жорий йил 6 апрелдан эътиборан қуйидагиларни назарда тутган ҳолда «ўзини яккалаш» ҳаёт тарзи Нукус ва Тошкент шаҳарлари ҳамда вилоятлар марказларида мажбурий равишда жорий этилади:

  • шахснинг ўзининг яшаш ҳудудидаги савдо нуқталарида биринчи галдаги ҳаётий зарур бўлган эҳтиёжлари (озиқ-овқат, дори-дармон, тиббий буюм ва воситаларни харид қилиш ва б.) учун ва шифокор кўригига мурожаат этишдан бошқа мақсадларда чиқиши қатъиян чекланади, иш жойига бориши ва келиши билан боғлиқ ҳолатлар бундан мустасно;
  •  ҳаракатланишда ҳамда савдо дўконлари ва бошқа жойларда 2 метрлик ижтимоий масофани сақлаш талаб этилади;
  • 65 ёшдан юқори ёшда бўлган ва сурункали касаллиги бўлган фуқаролар ўз уйларидан ўта заруратсиз ташқарига чиқиши қатъиян ман этилади.

Ушбу талабларни бузган шахслар қонунчиликка мувофиқ тегишли жавобгарликка тортилиши мумкин.

Ҳаққимизда anvarj63

Яна маълумот

eolijfv43l4qbr87n0f_iaijbnu3bqrf

Асрий муаммо яна хуруж қилди. АҚШда нималар бўлмоқда?

Илон Маск ва жамоаси коинотга фазогирларни юборган бир вақтда АҚШ бошқа муаммо гирдобига ўралашиб қолди. …