Главные новости
Главная / Иқтисодиёт / Ўзбекистонда тартибга солинадиган тарифларни эркинлаштириш бошланади
<

Ўзбекистонда тартибга солинадиган тарифларни эркинлаштириш бошланади

Ўзбекистонда тартибга солинадиган нархлар (тарифлар)ни инфляция мақсадларига таъсирини ҳисобга олган ҳолда эркинлаштириш графигини ишлаб чиқилади. Бу ҳақда президент томонидан имзоланган “Инфляцион таргетлаш режимига босқичма-босқич ўтиш орқали пул-кредит сиёсатини такомиллаштириш тўғрисида”ги фармонда айтилган.

yja7ouw1fe28m_gnjhvri8w8biplqv3m

Қайд этилишича, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги 2020 йилнинг 1 февралига қадар Энергетика вазирлиги, Монополияга қарши курашиш қўмитаси, Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги ҳамда бошқа манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда 2020-2021 йилларда тартибга солинадиган нархлар (тарифлар)ни инфляция мақсадларига таъсирини ҳисобга олган ҳолда эркинлаштириш графигини ишлаб чиқади ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига тасдиқлаш учун киритади.

Бундан ташқари, умумий фискаль баланс тақчиллигини 2022 йилда 1,5 фоиздан ошмайдиган даражагача босқичма-босқич камайтиришни таъминлаш, Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетининг белгиланган параметрлар доирасидаги қатъий ижросини, шунингдек, Марказий банк билан биргаликда солиқ-бюджет ва пул-кредит сиёсати мувофиқлигини таъминлаш назарда тутилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Капитал бозорини ривожлантириш агентлиги Молия вазирлиги ва Марказий банк билан биргаликда 2020 йилнинг 1 июлига қадар норезидентларга молия бозорига киришга рухсат бериш шартлари, механизмлари ва муддатлари бўйича таклифларни юзага келиши мумкин бўлган салбий оқибатларини бартараф қилишнинг аниқ механизмлари ва инструментларини ишлаб чиққан ҳолда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритади.

Ҳаққимизда Anonymous

Яна маълумот

absdxj2hjwg7gktoygvh6jaasahmjgrg

Франция Альпи Россия агентларининг махфий базаси бўлган – ОАВ

Фото: Reuters Россия махсус хизматлари ходимлари бутун Европадаги операцияларини ўтказиш учун база сифатида Франция Альпидан …