Главные новости
Главная / Жамият / Ўзбекистонда суғурта муддати ўтган ёки техник кўрикдан ўтмаган автомобилларни жарима майдончасига жойлаштирмаслик таклиф этилди
<

Ўзбекистонда суғурта муддати ўтган ёки техник кўрикдан ўтмаган автомобилларни жарима майдончасига жойлаштирмаслик таклиф этилди

«Менинг фикрим» жамоавий мурожаатлар порталида автотранспорт воситасининг суғуртаси йўқлиги ёки техник кўрикдан ўтмаганлиги туфайли жарима майдонига қўйиш амалиётини бекор қилиш ҳақида петиция эълон қилинди.

Фото: «Дарё»

Қайд этилишича, сўнгги вақтларда ДЙҲХХ ходимлари билан ҳайдовчилар ўртасидаги келишмовчиликлар ортиб кетмоқда. Буни ижтимоий тармоқлардаги лавҳалардан кўрса ҳам бўлади.

«Бунинг асосий сабабларидан бири бу автомашина суғуртасининг йўқлиги ёки вақти ўтиб кетганлиги бўлмоқда. Суғурта йўқ ёки вақти ўтиб кетган бўлса, машина жарима майдонига қўйилмоқда. Энди савол туғилади, бундан кимга ва нима фойда? Ўша ҳолатни жойида баённома тузиб, ҳайдовчининг яшаш манзилига юборса нима ўзгаради?

Бунинг оқибатида ҳайдовчининг вақти кетмоқда, ДЙҲХХ ходими билан тортишув ва жанжаллар юзага келмоқда. Дам олиш кунлари бўлса, машина 2-3 кунлаб жарима майдонида қолиб кетяпти. Андижон ёки Сурхондарёдан Тошкентга келган машинанинг суғуртаси ўтиб кетган бўлса, у машинасини ярим тунда бўладими, чўлни ўртасида бўладими, фарқи йўқ — жарима майдонига қўйиши керак. Ҳайдовчи оиласи билан бўлса ёки йўловчиси бўлса, улар қаерда қолади бу билан ҳеч кимнинг иши йўқ. Бундан нима маъно, нима мазмун бор?

Машина техник кўрикдан ўтмаган бўлса ҳам жарима майдонига қўйиш керак. Техник кўрикдан ўтмаган машина йўлга чиқиши хавфли десак, одам уриб кетаётган заводдан янги чиққан машина техник соз, унинг ичидаги ҳайдовчи носоз десак, тўғри бўлади. Ҳайдовчилар қанча жарима бўлса ҳам тўлашга рози, фақат шу тўловни осонроқ қилиб беринглар. Менинг таклифим шуки, машинанинг суғуртаси бўлмаса ёки техник кўрикдан ўтмаган бўлса, машинани жарима майдонига қўймасдан жаримани яшаш манзили бўйича юбориш керак», — деб ёзади мурожаат муаллифи.

Юқоридагиларни инобатга олган ҳолда автотранспорт воситасининг суғуртаси йўқлиги ёки техник кўрикдан ўтмаганлиги туфайли жарима майдонига қўйиш амалиётини бекор қилиш таклиф этилмоқда.

Аввалроқ Ўзбекистонда ҳайдовчилик гувоҳномасини олиш учун автомактабларда ўқиш мажбурийлигини бекор қилиш таклиф этилган эди.

Эслатиб ўтамиз, карантин даврида муддати тугайдиган барча рухсат бериш хусусиятига эга ҳужжатлар, хусусан, транспорт воситалари эгаларининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш бўйича суғурта полиси муддати 2020 йил 1 июлгача узайтирилган.

Ҳаққимизда anvarj63

Яна маълумот

8tqwlottzbeqkk1zjfwhwvyj8kgejsyk

«Ҳали инсон ракеталаримизда Марсга парвоз қилади» — SpaceX’нинг бош мақсади

«Тесла» электрокарлари, «PayPal» компанияси асосчиларидан бири ва ўзининг космик ракеталари билан тилларга тушган Илон Маск …