Главные новости
Главная / Жамият / Ўзбекистонда никоҳланувчиларга қўшфамилияликка рухсат берилади
<

Ўзбекистонда никоҳланувчиларга қўшфамилияликка рухсат берилади

Масалан, куёв Аҳмедов келин Шуҳратова бўлса, шунда куёв Аҳмедов-Шуҳратов, келин эса Аҳмедова-Шуҳратова бўлиши мумкин.

Ҳукумат томонидан ФҲДЁ соҳасига оид қарор тасдиқланди. Бу ҳақда Давлат хизматлари агентлиги хабар бермоқда.

ФҲДЁ органларида техник ходим бўлиб ҳисобланувчи архивариус лавозими тугатилиб, бошқарувчи ҳисобланмиш 1 ва 2-тоифали инспектор лавозимлари жорий этилади. Яъни, соҳага тегишли маълумотга эга, ташаббускор, малакали кадрлар жалб қилинади.

ФҲДЁ ходимлари меҳнатга ҳақ тўлаш ва моддий рағбатлантириш шартлари бўйича Агентликнинг ҳудудий бошқармалари бўлимлари ходимларига тенглаштирилади. Бу билан ФҲДЁ ходимлари ойлик иш ҳақлари ўрта ҳисобда 3 бараварга ошиши, ФҲДЁ органи мудираси иш ҳақи 5,0 млн. сўмга (1,5 млн. сўм бўлган), 1 ва 2-тоифали инспекторлар иш ҳақи 3,2-3,5 млн. сўмга етиши (1,2-1,3 млн. сўм бўлган) кўзда тутилмоқда.

ФҲДЁ бўлимлари ва никоҳ уйлари мудирлари, инспекторлари ҳокимликлар тизимидаги ишлаган даври кўп йил ишлаганлиги учун устамалар тўлаш ҳамда мартаба даражалари олишга зарур бўлган иш стажига қўшилади.

Эндиликда ФҲДЁ органларини туғилиш, ўлим, никоҳ ва ажрим тўғрисидаги гербли гувоҳномалари билан Давлат хизматлари агентлигининг буюртмаларига асосан тўғридан-тўғри таъминлаш тартиби жорий этилмоқда. Яъни, «ЗАГС» ва Ўзбекистоннинг хориждаги дипломатик миссияларига тегишли гербли гувоҳномалар янада тезкорроқ етказилади.

Илгари 16 ёшдан ошган, туғилиши қайд этилмаган шахсларнинг туғилганлигини қайд этиш фақат суднинг ҳал қилув қарори асосида амалга оширилар эди. Энди эса тегишли тиббий маълумотнома мавжуд бўлса, унинг туғилиши ота-она ёки улардан бири ва вояга етган боланинг аризасига кўра ФҲДЁ органи томонидан қайд этилади.

Қарор билан, шунингдек бир қатор ҳужжатларни олиш тартиби соддалаштирилди. Масалан, фуқаролик ҳолатлари, жумладан, никоҳ ёки туғилганликни қайд этиш эндиликда гербли гувоҳномалар тақдим этилгандагина эмас, балки, ФҲДЁ архиви маълумотномалари асосида ҳам амалга оширилиши имконини беради.

Бола туғилганда бериладиган суюнчи пули, дафн маросими учун бир маротабалик нафақа пулларини олиш учун маълумотлар энди қўлма-қўл фуқароларга берилмасдан, Пенсия жамғармасига махсус электрон тизим орқали тўғридан-тўғри юборилади.

Эндиликда никоҳланувчиларга қўшфамилияликка рухсат этилади. Масалан, куёв Аҳмедов келин Шуҳратова бўлса, шунда куёв Аҳмедов-Шуҳратов, келин эса Аҳмедова-Шуҳратова бўлиши мумкин.

«ФҲДЁнинг ягона электрон архиви» ахборот тизимига киритилаётган маълумотларнинг тўғри ва актуаллиги доимий равишда текшириб борилади. Бунинг учун ФҲДЁ органлари ходимлари архивдаги мавжуд ҳужжатларни электрон тизимга киритилган маълумотлар билан солиштириш орқали назорат қилади, дейилади Давлат хизматлари агентлиги хабарида.

Ҳаққимизда anvarj63

Яна маълумот

fqfwhxkiora1nf8bcekvollsjkogtzs

Ташқи қарз – хатарми ё имконият? Иқтисодчи билан суҳбат

Ўзбекистонда давлат ташқи қарзи рақамларда ўсиб бораётгани хавотирларга сабаб бўлмоқда. Мутахассис вазиятни таҳлил қилиб, ушбу …