Главные новости
Главная / Жамият / Ўзбекистонда мактаб директорлари ягона мактаб формаси савдосини ташкил этиши тақиқланади
<

Ўзбекистонда мактаб директорлари ягона мактаб формаси савдосини ташкил этиши тақиқланади

Халқ таълими вазирлиги умумтаълим мактаблари орқали ягона мактаб формаси савдосини ташкил этиш тақиқланганлигини эслатиб ўтди.

«Директорларнинг ягона мактаб формаси савдосини ёки бошқа бичимдаги формаларни марказлашган ҳолда жорий этишни ташкил этиши тақиқланади. Мактаб формалари савдоси махсус савдо шохобчалари орқали ташкил этилади.

Эслатиб ўтамиз, 2019 йилнинг 18 июнь куни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси «Давлат умумий ўрта таълим муассасалари ўқувчиларини замонавий ягона мактаб формаси билан таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2018 йил 15 августдаги 666-қарорига ўзгартиришлар киритиш ҳақида қарор қабул қилди.

va0i_jtzl2px3h4-vckinvixjf3nlfly

Мазкур қарорга кўра, ягона мактаб формаси 2019/2020 ўқув йилидан эмас, балки 2024/2025 ўқув йилидан бошлаб жорий этилади.

2024/2025 ўқув йилига қадар ўқувчилар мактабларга ягона мактаб формасида келишлари ихтиёрий бўлади. Шуни таъкидлаш лозимки, «Ўзтўқимачиликсаноат» уюшмаси ҳудудлар кесимида ўқувчилар учун мактаб формалари ишлаб чиқарувчи корхоналар рўйхатини эълон қилган. Ота-оналар формаларни улардан сотиб олишлари мумкин», дейилади Халқ таълими вазирлиги матбуот хизмати хабарида.

Ҳаққимизда Anonymous

Яна маълумот

geap_vsdedhipsa_t9qiiqgx6qemkion

ИИББ автомобиль рақамини парда билан тўсган ҳайдовчини топди ва жаримага тортди

Facebook ижтимоий тармоғидаги иккита гуруҳда бир вақтнинг ўзида Nexia русумли автомобиль ҳақида хабар эълон қилинди. …