Главные новости
Главная / Жамият / Ўзбекистонда маҳкумларга қатор ҳуқуқлар берилди
<

Ўзбекистонда маҳкумларга қатор ҳуқуқлар берилди

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги озодликдан маҳрум қилиш туридаги жазони ижро этиш муассасаларининг ички тартиб қоидаларига киритилган ўзгартириш ва қўшимчалар Адлия вазирлигида давлат рўйхатдан ўтказилди. Бу ҳақда вазирлик телеграм каналида хабар берилди.

amf3erbsplbrovmypzhnto87yhopj1qn

Киритилган қўшимчалар билан маҳкумларга қуйидаги ҳуқуқлар берилди:

об-ҳаво шароити йўл қўйса, ишдан бўш вақтида тоза ҳавода машқлар билан шуғулланиш;

психологик ёрдам олиш;

хавфсиз меҳнат шароитига эга бўлиш, дам олиш, таътилга чиқиш, меҳнатига ҳақ олиш.

Эндиликда маҳкум оғир касалликка чалинган тақдирда, телефон орқали қўшимча сўзлашишга, шунингдек шифокорнинг кўрсатмаси билан қўшимча учрашувга рухсат берилади.

Маҳкумларни тиббий кўрикдан ўтказиш даврийлиги аниқлаштирилди ҳамда маҳкумларнинг ҳар 6 ойда камида бир марта, шунингдек уларнинг мурожаатига кўра тиббий кўрикдан ўтказиш кераклиги белгиланди.

Ҳаққимизда Anonymous

Яна маълумот

4zid52c1bcivoat7m2lxbctp0ntmwzau

Янгилашга эҳтиёж туғилмаган 8та ихтиро

Доимий равишда яхшиланиб ва такомиллашиб борувчи меҳнат қуроллари ва маиший асбоблар яшаш тарзимизни соддалаштириб, унга …