Главные новости
Главная / Жамият / Ўзбекистонда коронавирусдан тузалганлар сони қарийб 2000 нафарга етди
<

Ўзбекистонда коронавирусдан тузалганлар сони қарийб 2000 нафарга етди

Соғлиқни сақлаш вазирлиги Тошкент ва Сурхондарёда яна 6 бемор тузалиб, жами тузалганлар сони 2000 нафарга яқинлашгани тўғрисида маълумот берди.

Тошкентдаги Эпидемиология, микробиология ва юқумли касалликлари илмий-текшириш институти клиникасида 5 нафар, Сурхондарё вилоятида 1 нафар, жами 6 нафар коронавирус инфекциясига чалинган бемор соғайган ва реабилитацияга кузатилган.

Эпидемиология, микробиология ва юқумли касалликлари илмий-текшириш институти клиникасида соғайганларнинг барчаси эркак бўлиб, халқаро юк ташиш автомашинаси ҳайдовчилари бўлган 3 нафари Қозоғистон орқали, 2 нафари эса Россиядан келишган ва карантинга олинган. Коронавирус инфекцияси тасдиқлангач, шифохонага жойлаштирилган. Улардан 2 нафари Фарғона вилоятидан, Сурхондарё, Қашқадарё ва Сирдарё вилоятларидан эса 1 нафардан. Уларнинг энг ёши каттаси 54 ёшда бўлса, энг ёши кичиги 24 ёшда. Эндиликда Тошкент шаҳрида шифо топганлар сони 616 нафарга етди.

Сурхондарёда тузалган 35 ёшли бемор (аёл) Фарғона вилоятидан бўлиб, Москва – Термиз йўналишидаги чартер рейс билан келган ва карантинга олинган. Коронавирус инфекцияси тасдиқлангач, шифохонага жойлаштирилган. Вилоятда шу пайтга қадар соғайганлар сони 36 нафарга етди.

Шу тариқа, бугуннинг ўзида 107 нафар бемор тузалиб, мамлакат бўйлаб коронавирус инфекциясидан бутунлай соғайганлар сони 1988 нафарни ташкил этмоқда.

Сўнгги маълумотларга кўра, Ўзбекистонда коронавирусдан зарарланиш ҳолатлари сони 2482 нафарни ташкил қилиб, соғайган ва вафот этганлардан ташқари, жами 484 нафар бемор даволанмоқда.

Ҳаққимизда anvarj63

Яна маълумот

g98r6rs9x3cu_soajrb7gtrm3hw-66vr

«Бу ерда минглаб ўзбек шифокорлари бор» – Яманда хусусий клиника очган ўзбекистонлик жарроҳ билан суҳбат

Ўзбекистонлик шифокорлар дунёнинг турли нуқталарида фаолият юритадилар. Кимдир малака ошириш илинжида, кимдир хорижни кашф қилиш …