Главные новости
Главная / Иқтисодиёт / Ўзбекистонда инфляция даражаси 11,6 фоизни ташкил қилмоқда
<

Ўзбекистонда инфляция даражаси 11,6 фоизни ташкил қилмоқда

Ҳозирда Ўзбекистонда инфляция даражаси 11,6 фоиз бўлиб, бу кўрсаткич йил якунига қадар 11 фоизга тушиши кутилмоқда.

Марказий банк раиси ўринбосари Беҳзод Ҳамроев мамлакатда инфляция ҳолати хусусида маълумот берди. Унга кўра, 2020 йилнинг ўтган саккиз ойида инфляция кўрсаткичи ўтган йилги билан солиштирганда 11,6 фоизни ташкил қилган.

«Аввалроқ йил якунигача инфляция кўрсаткичи 11-12,5 фоиз даражасида бўлиши прогноз қилинган эди. Ҳозирда йил охиригача 11 фоиз атрофида инфляция бўлишини кутяпмиз. 2019 йилда бу кўрсаткич 15,2 фоиз бўлган. Кўрсаткич ўтган йилгига нисбатан 4 бандга пасайиши кутилмоқда.

Кейинги йилда инфляция кўрсаткичида 10 фоиз, 2023 йилда 5 фоизлик таргетга эришиш режалаштирилган», деди Ҳамроев АОКАдаги матбуот анжуманида.

Беҳзод Ҳамроев макроиқтисодий барқарорлик, инфляция даражасини ушлаб туриш ҳозирда нега муҳимлигини тушунтирди.

«Одамлар топаётган даромадниниг қадри бўлиши керак. Бир йилда ишлаб топган маблағингизнинг миқдори қанчалиги эмас, шу пулга нималар сотиб олиш мумкнилиги, нималарга қурби етиши муҳимроқ.

Макроиқтисодий барқарорликнинг асосий маъноси одамлар ишлаб топган даромаднинг қадрини ушлаб қолишдир», дея Марказий банк вакилининг сўзларини келтирмоқда Kun.uz мухбири.

Шунингдек, пандемия даврида аҳолига ёрдам тариқасида қанча кредит маблағи кечиктирилгани айтиб ўтилди.

«Карантин даврида хўжалик юритувчи субъектлар, одамлар даромадини йўқотди. Аммо кредит олганлар бор, буни тўлаш керак. Шу нуқтайи назардан, 26,5 трл сўм қийматидаги кредитларни тўлаш муддати 2020 йил 1 октябргача кечиктирилди.

Бунда юридик шахсларнинг 21,3 трлн сўм миқдоридаги кредитлари кечиктирилган бўлиб, бу улар олган жами қарзларнинг 65 фоизини ташкил қилади.

Кредит олган жисмоний шасхларнинг 88 фоизи кечиктириш имтиёзидан фойдалангани натижасида 5,3 трлн сўм миқдоридаги қарзнинг тўлаш муддати узайтирилди», деди Беҳзод Ҳамроев.

Ҳаққимизда anvarj63

Яна маълумот

jkabyx8pxgnpdbdchroiuatt7b8oy0bf

Пахтани асосан кимлар теради? Вазир ўринбосари аниқлик киритди

Меҳнат вазири ўринбосари Баҳодир Умрзоқовнинг сўзларига кўра, пахта теримига биринчи навбатда «темир дафтар»дагилар, оғир шароитда …