Главные новости
Главная / Жамият / Ўзбекистонда илк бор Қашқадарёда Инновацион виртуал тергов полигони ташкил этилди
<

Ўзбекистонда илк бор Қашқадарёда Инновацион виртуал тергов полигони ташкил этилди

Президент Шавкат Мирзиёев томонидан ҳуқуқ тартибот ва жамоатчилик вакиллари иштирокида жорий йилнинг 10 январь куни ўтказилган видеоселектор давомида ички ишлар органлари ходимларининг касбий маҳоратини мунтазам ошириб бориш масаласига алоҳида эътибор қаратиб, кадрлар тайёрлаш тизими энг янги ёндашувларга, инновацияларга асосланиши, улар шиддат билан ўзгараётган замон ва шарт-шароитларга мос бўлиши зарурлиги ҳақида тегишли топшириқ ва вазифаларни белгилаб берган эди.

Мазкур топшириқ ижросидан келиб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазири П.Бобожонов томонидан 2019 йил ички ишлар идоралари учун «Инновация йили» деб эълон қилинди.

Ўтган давр мобайнида соҳа ходимлари томонидан хорижий давлатларнинг ҳуқуқшуносларини инновацион ёндашувда тайёрлаш усуллари ўрганилди ва илмий тадқиқ қилинди. Унинг натижасида миллий қонунчилигимиз талабларига тўлиқ мослаштирилган Қашқадарё вилояти ИИБ ҳузуридаги Тергов бошқармасида мамлакатимизда дастлабки инновацион виртуал тергов полигони бунёд этилди. Бу ҳақда Kun.uz’га вилоят ИИБ матбуот хизмат маълум қилмоқда.

Виртуал тергов полигон барпо этилишида бевосита Қашқадарё вилоят ИИБ ходимлари Россия Федерациясининг «Фундаментальные системы анализа» компанияси мутахассислари билан ҳамкорликда, сертификатланган ҳодиса жойини виртуал кўздан кечириш дастурий таъминоти яратилди ҳамда ушбу дастурни замонавий «VR OСULUS» ускуналарига ўрнатилди.

Инновацион виртуал тергов полигонида ўрнатилган дастурий таъминот исталган ҳодиса жойини моделини яратиш имкониятига эга бўлиб, терговчи ёки суриштирувчи виртуал тарзда ҳодиса содир бўлган жойни илмий ва назарий асосланган ҳолда кўздан кечирган ҳолда амалиётда йўл қўйиши мумкин бўлган хатоларни бартараф этиш устида ишлаш имкониятини берди.

Технологиялар имкониятидан фойдаланиб, ўрганувчи машғулот хонасида виртуал ҳолатда ҳодиса содир бўлган жойни реал вақт ва шароитда кўздан кечиради. Унинг ҳаракатлари компьютерда таҳлил қилиб борилади ва машғулот иштирокчиси ўз хатосини тўғриламагунига қадар тизим томонидан кейинги босқичга ўтиш имкониятини бермайди.

Шунингдек, ўрганувчи мазкур дастур доирасида ўз ҳаракатларини электрон тарзда баённомада расмийлаштириш, машғулот доирасида тузилган тест саволларига жавоб бериш ҳамда мавзуга доир адабиётлар билан танишиш имкониятига эга.

Инновацион дастурнинг яна бир афзаллик жиҳати шундаки, у нафақат тергов балки, жиноят қидирув ва эксперт-криминалистика ходимларини ҳам малакасини ошириш, амалий кўникмаларини бойитиш учун хизмат қилиши мумкин.

Соҳада яратилган мазкур виртуал полигон тизимда хизмат қилувчи ходимларнинг инновацион ёндашув асосида касб маҳоратини оширишда янги босқич бўлиб ҳисобланади.

Ҳаққимизда Anonymous

Яна маълумот

6ljbeitqyjol_sdnlc6l3fympjbskcjt

ЙПХ инспекторининг кўкрак нишони, радиоалоқа воситаси ва жезл таёғини тортиб олган фуқаро 10 ойга қамалди

Фото:Бухоро вилояит ИИБ матбуот хизмати Жорий йилнинг 7 август куни Бухоро шаҳрининг “Марказий бозор” чорраҳасида …