Главные новости
Главная / Жамият / Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Шуҳрат Қаюмов оламдан ўтди
<

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Шуҳрат Қаюмов оламдан ўтди

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Шуҳрат Қаюмов вафот этди. Маданият вазирлиги марҳумнинг оила-аъзолари ва барча яқинларига ҳамдардлик билдириб, чуқур таъзия изҳор этган.

Хонанда 1969 йил 5 мартда Қирғизистон Республикаси Ўш шаҳрида таваллуд топган. 1991 йилда Ўзбекистон давлат санъат институтини тамомлаган.

Шуҳрат Қаюмов Миллий телерадиокомпания тизимида узоқ йиллар сухандон сифатида ишлади. Шунингдек, хонанда сифатида ҳам мухлислар қалбидан жой олди.

Унинг ўлими сабаби аниқ келтирилмаган. У 2016 йилнинг баҳори ва ёзида саломатлиги ёмонлашгани туфайли хорижга бориб даволанганди.

Kun.uz марҳумнинг оила аъзоларига ҳамдардлик билдиради.

Ҳаққимизда anvarj63

Яна маълумот

dud-9x_b8oiqkrq-sf-gwlm4goyzr8x6

Зангиотада 1200та уй электрдан узилган. Фуқаролар нореал қарздорликдан, электр корхонаси бошлиғи МИБ ходимларидан шикоят қилди

19 октябрь куни юзга яқин истеъмолчи Зангиота тумани электр таъминоти корхонаси олдида тўпланди. Бунга корхонанинг …