Главные новости
Главная / Жамият / Ўзбекистонда Халқаро қишлоқ аёллари куни нишонланади
<

Ўзбекистонда Халқаро қишлоқ аёллари куни нишонланади

Ўзбекистон Вазирлар Mаҳкамаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 15 октябрь санасини “Халқаро қишлоқ аёллари куни” сифатида кенг нишонлаш тўғрисидаги таклифини маъқуллади.

Ҳукумат агросаноат йўналишидаги тегишли ташкилотлар, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликларига жорий йилнинг 15 октябрь куни ушбу кунга бағишланган тадбирлар ташкил этишни топширган.

p7uyoaobicw6osmsak0x_qhgpif61un6

Mаълумот учун, ушбу байрам 2007 йилда БМТ Бош Aссамблеясининг 2007 йил 18 декабрдаги 62/136-сонли резолюцияси билан расман тасдиқланган. Ушбу резолюция қишлоқ аёлларининг, жумладан туб халқларга мансуб аёлларнинг муҳим ролини ва уларнинг қишлоқ хўжалиги ва қишлоқ жойлари ривожланишини жадаллаштириш, озиқ-овқат хавфсизлигини ошириш ва қишлоқ жойларида ночорликка барҳам беришдаги ҳиссасини тан олади.

Бугунги кунда дунёнинг кўплаб давлатларида мазкур сана Халқаро қишлоқ аёллари куни сифатида кенг нишонланиб келинмоқда.

Ушбу кунни ўтказиш БМТнинг 1995 йилда Пекинда ўтказилган 4-Аёллар анжуманида илк бор таклиф қилинган.

Ҳаққимизда Anonymous

Яна маълумот

1500009242_pochemu-zhena-ne-hochet-blizosti-s-muzhem

Хотин жинсий алоқани хохламаса

Нега аёл эркакни хоҳламайди? Агар хотин эри билан жинсий алоқада бўлишдан бош тортса, нима қилиш …