Главные новости
Главная / Жамият / Ўзбекистонда Голливуд актёрлари иштирокида тарихий сериал суратга олинади
<

Ўзбекистонда Голливуд актёрлари иштирокида тарихий сериал суратга олинади

Ўзбекистонда Голливуд актёрлари иштирокида тарихий сериал суратга олиниши режалаштирилмоқда. Шу муносабат билан 2020 йилда Самарқанд, Бухоро ва Хивада бюджети 20 млн долларлик “Султона” тарихий телесериалининг биринчи фасли суратга олиш ишлари бошланади. Сериал инглиз тилида суратга олиниб, унда Голливуд актёрлари роллар ижро этади. Ҳозирча актёрларнинг номлари сир тутилмоқда.

Сериални суратга олиш билан МДҲдаги телеконтент ишлаб чиқарувчи энг йирик кинокомпания Star Media шуғулланади. Сериалнинг биринчи фасли 6 та сериядан ташкил топиб, унда XVII асрдаги геосиёсат, ҳокимият ва муҳаббат воқеалари гавдаланади.

Сериални суратга олиш ишлари Тошкентда муҳокама қилинди. Учрашувда хорижий компаниядан унинг асосчиси ва бош продюсери Владислав Ряшин ва унинг ҳамкори – француз-америка продюсери Жан Шарль Леви (“Ал-Қудс”, “Пойга” ва “Арвоҳлар мамлакати” фильмлари) иштирок этган.

Шунингдек, Star Media Россиянинг Биринчи канали билан биргаликда 2020 йилда Ўзбекистонда яна бир лойиҳани – “Тошкент – нон шаҳри” фильмини суратга олишни амалга оширмоқчи. Ушбу фильм режиссёр Шуҳрат Аббосовнинг фильми ремейки ҳисобланмайди. Унда умуман янги воқеа ҳақида сўзланади.

Ҳаққимизда Anonymous

Яна маълумот

8tqwlottzbeqkk1zjfwhwvyj8kgejsyk

«Ҳали инсон ракеталаримизда Марсга парвоз қилади» — SpaceX’нинг бош мақсади

«Тесла» электрокарлари, «PayPal» компанияси асосчиларидан бири ва ўзининг космик ракеталари билан тилларга тушган Илон Маск …