Главная / Иқтисодиёт / Ўзбекистонда Colin’s ва Levi’s брендидаги жинсилар ишлаб чиқарилиши мумкин
<

Ўзбекистонда Colin’s ва Levi’s брендидаги жинсилар ишлаб чиқарилиши мумкин

14 июнда Олмалиқда Vintage Denim қўшма корхонаси ўз ишини бошлади, деб хабар берди “Ўзбектўқимачиликсаноати” уюшмаси матбуот хизмати. 

Матбуот хизмати маълумотларига кўра, корхонада жинсидан кийимлар ишлаб чиқариш учун 130 та тикув машинаси ва бошқа юқори технологик қурилма ўрнатилган. Корхонанинг ишлаб чиқариш қуввати ойига 150 мингдан кўпроқ жинси шим ва жемперга тенг.

ydhbfrqfjn7dd9jwlb5e7dmqshbkmy6x

Таъкидланишича, фабрика иш бошлагандан бери 250 дан кўпроқ одам доимий иш билан таъминланган. “Корхона нафақат жинси шим, балки жемперлар ҳам ишлаб чиқаради. Жинси маҳсулотларга нархлар импорт маҳсулотларга нисбатан рақобатбардош бўлади. Маҳсулотнинг бир қисми экспорт қилинади”, дейилган уюшма хабарида.

Шунингдек, корхона хорижнинг етакчи жинси брендлари Colin’s, Levi’s ва LC Waikiki билан маҳсулот ишлаб чиқариш бўйича музокаралар олиб бораётгани маълум қилинди. Айни вақтда корхона De facto бренди билан ҳамкорлик қилмоқда.

Ҳаққимизда Anonymous

Яна маълумот

gxe3tu3-mqppm_lqycpxl0jl5wczqxf6

Молия вазирлиги бўш маблағларини депозитларга жойлаштиришда банкларга қўйиладиган талаблар ўзгаради

Ҳукуматнинг “Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 22 майдаги 383 – сонли “Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг Ягона …