Главные новости
Главная / Жамият / Ўзбекистонда қайси касалликлардан энг кўп ўлим ҳолати қайд этилаётгани маълум қилинди
<

Ўзбекистонда қайси касалликлардан энг кўп ўлим ҳолати қайд этилаётгани маълум қилинди

2019 йилнинг январь-сентябрь ойларида 112,2 мингта ўлим қайд этилган. Бу ҳақда Давстатқўм хабар бермоқда.

Қайд этилишича, мос равишда 1000 аҳолига нисбатан ўлим коэффициенти 4,5 промиллени ташкил этди, 2018 йилнинг мос даврига нисбатан 0,1 промиллега тушганлиги (2018 йилнинг январь-сентябрь ойларида 4,6 промилле бўлган) кузатилди.

ulmfyrfmzkazb_i9hfehizo_kyoevs1e

2019 йилнинг январь-сентябрь ойларида қайд этилган вафот этганларнинг 60,6 %и – қон айланиш тизими касалликларидан, 9,8 %и – ўсимталардан, 6,4 %и – бахтсиз ҳодиса, заҳарланиш ва жароҳатланишлардан, 5,5 %и – овқат ҳазм қилиш аъзолари касалликларидан, 4,2 %и – нафас олиш аъзолари касалликларидан, 1,4 %и – юқумли ва паразитар касалликлардан ҳамда 12,1 %и – бошқа касалликлардан вафот этган.

Рўйхатга олинган 1 ёшгача вафот этган болалар сони 5,3 минг нафарни ташкил этиб, уларнинг 58,7 %и – перинатал даврда юзага келадиган ҳолатлардан, 18,2 %и – нафас олиш аъзолари касалликларидан, 12,0 %и – туғма аномалиялардан, 2,8 %и – юқумли ва паразитар касалликлардан, 2,1 %и – бахтсиз ҳодиса, заҳарланиш ва жароҳатланишлардан, 0,7 %и – овқат ҳазм қилиш аъзолари касалликларидан ва 5,5 %и – бошқа касалликлардан вафот этган.

Ҳаққимизда Anonymous

Яна маълумот

ammdhmpfvk11xz5xmpna_f_xscf39kzg

Кунига икки донадан банан ейилса организмда қандай ўзгаришлар содир бўлади?

Бананнинг фойдали хусусиятлари ҳақида кам одам билади. Бундан ташқари, бу мевани кўп истеъмол қилмаслик керак …