Главные новости
Главная / Сиёсат / Ўзбекистон ва Беларусь ўртасида битим кучга кирди
<

Ўзбекистон ва Беларусь ўртасида битим кучга кирди

2019 йилнинг 2 сентябрь куни Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Беларус Республикаси Ҳукумати ўртасида божхона ишларида ҳамкорлик ва ўзаро ёрдам тўғрисидаги Битим кучга кирди.

ТИВ хабарига кўра, ҳужжат 2018 йил 13 сентябрь куни Беларусь Республикаси президенти Александр Лукашенконинг Ўзбекистонга расмий ташрифи давомида имзоланган эди.

gokj-cfv625rpx5hyrjqadeelb18vin

Мазкур ҳужжат божхона қонунчилиги бузилишини олдини олиш, суриштириш ва унга қарши курашишда ўзаро ёрдам кўрсатиш тартибини белгилайди. Ушбу Битим доирасида икки мамлакат божхона органлари уларнинг ҳудудларида амалдаги божхона қонунчилигини бузиш мақсадида фойдаланилгани ёки фойдаланилиши мумкинлиги тўғрисида маълумот ёки шубҳа мавжуд бўлган шахслар, товарлар ва транспорт воситалари тўғрисида бир-бирларига маълумот тақдим этадилар.

Битим икки мамлакат божхона органлари ҳамкорлигини ривожлантириш ва кенгайтириш ҳамда божхона ҳуқуқбузарлигини олдини олиш соҳасидаги ҳамкорлик бўйича шартномавий-ҳуқуқий базани мустаҳкамлашга имкон беради, дейилади хабарда.

Ҳаққимизда Anonymous

Яна маълумот

18010801

ИИВ ҳудудий тизимларида янги лавозим тайинловлари амалга оширилди

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг ҳудудий тизимларида янги лавозим тайинловлари амалга оширилди. ИИВ сайтидаги маълумотга кўра, қуйидагилар …