Главные новости
Главная / Иқтисодиёт / Ўзбекистон Туркманистондан электр энергиясини импорт қилишга қарор қилди
<

Ўзбекистон Туркманистондан электр энергиясини импорт қилишга қарор қилди

Фото: KUN.UZ

Ўзбекистон “Туркманэнерго” билан келишувга эришди, 1 декабрдан электр энергияси таъминотида ижобий ўзгаришлар бўлади. Бу ҳақда ЎзА ёзмоқда.

Қайд этилишича, Ўзбекистон Республикаси электр энергия тизимидаги танқисликни бартараф этиш, мамлакат аҳолисини куз-қиш мавсумида узлуксиз электр энергияси билан таъминлаш мақсадида “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” АЖ Туркманистон Республикасининг “Туркманэнерго” давлат электр энергетика корпорацияси билан 2019-2020 йилларда электр энергиясини импорт қилиш юзасидан маълум келишувга эришди.

“Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” АЖ 2019 йил 1 декабрь санасидан республика электр энергияси таъминотида ижобий ўзгаришлар рўй бериб, тармоқдаги чекловлар кескин камайишини маълум қилди, дейилади хабарда.

Ҳаққимизда anvarj63

Яна маълумот

absdxj2hjwg7gktoygvh6jaasahmjgrg

Франция Альпи Россия агентларининг махфий базаси бўлган – ОАВ

Фото: Reuters Россия махсус хизматлари ходимлари бутун Европадаги операцияларини ўтказиш учун база сифатида Франция Альпидан …