Главные новости
Главная / Сиёсат / Ўзбекистон Россиядан меҳнат муҳожирларига нисбатан амнистия сўради
<

Ўзбекистон Россиядан меҳнат муҳожирларига нисбатан амнистия сўради

Ўзбекистон ҳукумати Россиядан меҳнат муҳожирларига нисбатан амнистия сўради. Бу ҳақда «Коммерсантъ» Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлигига яқин манбага таяниб хабар берди.

«Бир неча юз минг Ўзбекистон фуқаролари Россияга кира олмаяпти, чунки улар аввал миграция қонунчилигини бузган. Россияга кейинчалик қайта киришга йўл қўйилмайди деб, ҳудудни тарк этишга қўрқиб турган худди шунча қонунбузар бор», – дея таъкидлайди нашр.

Москва Тошкентни постсовет ҳудудидаги интеграцион жараёнларга, биринчи навбатда, Евросиё иқтисодий иттифоқига (ЕОИИ) жалб этишдан манфаатдор. Ўзбекистон Арманистон, Беларус, Қозоғистон, Қирғизистон ва Россияни ўз ичига олган ташкилотга аъзо бўлиши мумкинлиги ўтган йили маълум бўлди. Тошкент бу борада ҳали тўлиқ қарор қабул қилмади ва ҳозирда барча ижобий ҳамда салбий томонларини ҳисобга олмоқда.

Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавровнинг ташрифи арафасида, Ўзбекистон Республикаси президенти Администрацияси қошидаги Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази экспертлари мамлакатнинг ЕОИИга аъзо бўлишининг афзалликлари ва хавф-хатарлари тўғрисида биринчи ҳисоботни тақдим этдилар. Марказ хабарига кўра, иқтисодий мақсадга мувофиқлик нуқтаи назаридан, ЕОИИда иштирок этиш Ўзбекистон бизнеси учун фойдалидир. «Иттифоққа кирган тақдирда, маҳаллий ишлаб чиқарувчилар бир қатор мамлакатлар бозорларига кириш бўйича тенг ҳуқуққа эга бўлишади, меҳнат муҳожирлари учун шароит яхшиланади, Россиянинг инвестиция ресурслари ва технологияларидан фойдаланиш имкони пайдо бўлади», – дея ҳисоблайди экспертлар.

Шу билан бирга, «Коммерсантъ» манбаларига кўра, Ўзбекистон иттифоқ бўйича бўлажак шерикларга ўзининг қатор тармоқлари учун имтиёзли ўтиш даврларига (баъзи ҳолларда ўн йилгача) эга бўлишни хоҳлаётганини олдиндан билдириб қўйди.

Ҳаққимизда anvarj63

Яна маълумот

i1xzht-nrlwirlldajjzqqc5hfpe_8qm

ЛНР Киевга сув пулини 58 тонна майда пул билан тўлади

Украина шарқида ўзларини Луганск Халқ Республикаси (русча ЛНР) деб атайдиган ҳудуд расмийлари Украина томонга фойдаланилган …