Главные новости
Главная / Сиёсат / Ўзбекистон Озарбойжон ва Арманистонни ҳарбий ҳаракатларни тўхтатиб, низони тинч йўл билан ҳал қилишга чақирди
<

Ўзбекистон Озарбойжон ва Арманистонни ҳарбий ҳаракатларни тўхтатиб, низони тинч йўл билан ҳал қилишга чақирди

Ўзбекистон Озарбойжон ва Арманистонни ўзаро низони тинч йўл билан ҳал қилишга чорлаб, томонларни зудлик билан ҳарбий ҳаракатларни тўхтатишга ҳамда дипломатик музокараларни бошлашга чақирди.

Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги Озарбойжон ва Арманистон ўртасидаги қуролли низо бўйича муносабат билдирди.

Вазирлик Ўзбекистон Озарбойжон Республикаси ва Арманистон Республикаси ўртасидаги муносабатлар кескинлашганидан ташвишдалигини маълум қилган.

«Ўзаро қарама-қаршилик чоғида ҳарбий кучнинг ишлатилиши икки томондан ҳам кўплаб инсонларнинг қурбон бўлишига олиб келиши мумкин.

Ўзбекистон Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлигида раислик қилаётган давлат сифатида МДҲ ҳудудида дўстлик, яхши қўшничилик муносабатлари ва ўзаро ишончни мустаҳкамлаш, баҳсли масалалар халқаро ҳуқуқ нормаларига қатъий мос равишда тинч йўл билан ҳал қилинишининг муҳимлигини яна бир бор тасдиқлайди.

Озарбойжон Республикаси ва Арманистон Республикасини ҳарбий ҳаракатларни тезда тўхтатишга ҳамда можарони суверенитет ва ҳудудий яхлитлик тамойилларига риоя қилган ҳолда тинч йўл билан бартараф этиш мақсадида дипломатик музокараларни бошлашга чақирамиз», дейилади вазирлик баёнотида.

Ҳаққимизда anvarj63

Яна маълумот

8cwqxn-xzyjlnca7wv7jm2flofecyng

Ўзбекистондан неча киши «грин-кард» ютади? Уни ютишнинг сири борми?

7 октябрдан Green Card учун аризалар қабули бошланди. Бу йил дастур қоидаларида жиддий ўзгаришлар йўқ. …