Главные новости
Главная / Спорт / Ўзбекистон миллий жамоаси Тошкентда йиғин бошлади
<

Ўзбекистон миллий жамоаси Тошкентда йиғин бошлади

Ўзбекистон миллий жамоаси 28 май – 12 июнь кунлари навбатдаги йиғинни ўтказади.

Унинг доирасида учта ўртоқлик ўйини ўтказиш кўзда тутилган. Дастлаб, 2 июнь куни сафарда Туркия миллий жамоаси билан баҳс олиб борилса, кейинроқ, 7 ва 11 июнь кунлари Тошкентда мос равишда КХДР ва Сурия миллий жамоаси билан куч синашишади.

latkppq52pmqziz5u2o3sitoeocnnh4y

ЎФА хабарига кўра, Ўзбекистон миллий жамоаси 28 май куни Тошкентда йиғинни бошлади. Машғулот «Жар» стадионида олиб борилди ва унинг дастлабки 15 дақиқаси матбуот ходимлари учун очиқ бўлди.

Ҳозирча бош жамоа асосан миллий чемпионатда тўп тепаётган футболчилар билан машғулот ўтказмоқда. Легионерлар бирин-кетин йиғинга келиб қўшилиши кўзда тутилган.

Қайд этиш жоиз, миллий жамоа бош мураббийи Эктор Купер бу ўйинларга жалб қилинган футболчилардан легионер сифатида фаолият олиб бораётган Достон Турсунов ҳамда Икром Алибоев Туркияга қарши ўйинда иштирок эта олмайди. Улар ўз клублари таркибида миллий чемпионат ўйинларини ўтказиб, 3 июнь куни Ўзбекистонга етиб келишади. Кейин жамоа билан биргаликда КХДР ва Сурияга қарши ўйинларга тайёргарлик кўришади.

Ҳаққимизда Anonymous

Яна маълумот

xpsdfhpcbojpy1oe5qopwtxmwkelc9gm

«Олтин тўп»га даъвогар барча 30 футболчи маълум бўлди

Франциянинг нуфузли France Football журнали «Олтин тўп 2019» совринига номзод бўлган футболчиларнинг учинчи ўнталигини ҳам …