Главные новости
Главная / Сиёсат / Ўзбекистон ИИВ раҳбариятида янги тайинловлар амалга оширилди
<

Ўзбекистон ИИВ раҳбариятида янги тайинловлар амалга оширилди

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги раҳбариятида янги тайинловлар амалга оширилган. Kun.uz’га маълум қилишларича, Самарқанд вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғи лавозимида фаолият олиб борган полковник Азиз Анварович Тошпўлатов Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирининг биринчи ўринбосари лавозимига тайинланди.


Азиз Анварович Тошпўлатов

Бундан ташқари, Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси кадрлар бошқармаси бошлиғи, полковник Дониёр Бахтиёрович Тошхўжаев Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти бошлиғи лавозимига тайинланган.

Похожее изображение
Дониёр Бахтиёрович Тошхўжаев

ИИВ вазири биринчи ўринбосари лавозимида ишлаб келган Даврон Абитович Назармуҳамедов, янги тайинловга кўра, Хоразм вилояти ИИБ раҳбари сифатида иш олиб боради.


Даврон Абитович Назармуҳамедов

Таъкидланишича, вазирлик раҳбариятида бир неча тайинловлар амалга оширилган.

Ҳаққимизда Anonymous

Яна маълумот

x6doyp42okceecfpqctn2txkuw76mccb

Депутатлар фикри: Контракт тўловини стипендиясиз шаклда тўлаш қандай бўлиши мумкин?

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатлари Абдурашид Абдуқодиров, Исломжон Зокиров ва Бекзод Артиков муаллифлигида …